06.09.2025
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторлари Туркиядаги тренингларда иштирок этди
2025 йилнинг 31 август - 6 сентябр кунлари Туркия Ҳисоб суди (Олий аудит органи) қошидаги Antalya-Manavgat ўқув марказида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторлари учун ўқув-тренинглар ташкил этилди.

Унда, аудит бошқарув тизими билан боғлиқ 4 та долзарб мавзулар бўйича ўқув тренинглар ташкил этилди. Тренингда Туркия Ҳисоб судининг тажрибали аудиторлари томонидан молиявий ҳамда мувофиқлик аудитлари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
Туркия Ҳисоб судининг “VERA” маълумотларни таҳлил қилиш электрон ахборот тизими ҳамда ушбу дастур орқали рискларни аниқлаш ва аудитда сунъий интеллект ёндашуви бўйича Туркия тажрибаси ўрганилди.
Шунингдек, ўқув тренинг давомида давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган йирик лойиҳаларни (пуллик автомобиль йўллари, тиббиёт муассасалари, кўприклар ҳамда бошқа объектлар) молиялаштириш ҳамда унда давлатнинг иштироки, ушбу объектларни аудитдан ўтказиш тартиблари бўйича назарий ва амалий тушунчалар берилди.
Шу билан бирга, ҳар бир маърузадан сўнг аудит жараёнларини ташкил этиш, уларни ўтказиш ва ҳисоботлар тайёрлаш бўйича бир қатор тавсиялар ҳамда аудит жараёнида юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш масалалари бўйича илмий-амалий муҳокамалар ўтказилди.
Ўқув тренинг якуни бўйича Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторларига сертификатлар топширилди. Келгусида ҳам Ўзбекистон-Туркия Олий аудит органлари ўртасида тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш бўйича тизимли ҳамкорлик давом эттирилишига келишиб олинди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_69a1d21cf83fbc2a0677112b.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
145
18.03.2026
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан мақсадли индикаторлар бажарилишини ўрганиш натижалари
155
15.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_113bceb5093935cc3d2baa77.png)
Узлуксиз электрон хизматларни жорий қилиш бўйича халқаро виртуал семинар
1048
22.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6f6323e95487361fe5d47b45.jpg)
ХХV ИНКОСАИ доирасида Ҳисоб палатаси делегациясининг икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди
1662
30.10.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2c4f8f1b47d594c5f81beed.jpg)
Йирик корхоналарда хавфларни бошқариш соҳасидаги таҳлилларга бағишланган амалий семинар
2497
13.02.2025