03.08.2025
Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ситуацион марказ”нинг жорий фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2024 йил 16 январь куни ўтказилган “2024-йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар”га бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузурида “Ситуацион марказ” ташкил этилган.

Унинг вазифаси бюджет қонунчилигининг бузилиши, молиявий камчиликлар ва коррупциявий ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан масофавий мониторингдан иборат.
Ушбу Марказ орқали маданият муассасаларида амалга оширилаётган барча молиявий операциялар онлайн тарзда кузатиб борилади ва назорат қилинади. Бу тизим орқали молиявий интизом кучайтирилиб, харажатларнинг аниқлиги ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш таъминланади.
Марказ ўз фаолиятида Ҳисоб палатасининг “Масофавий назорат маркази” ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Мониторинг портали” ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.
Бугун Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари А. Аллаберганов Марказда бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида у ахборот тизимлари орқали амалга оширилаётган назорат жараёнлари, тезкор таҳлил ва мониторинг имкониятларини кўздан кечириб, Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қатор амалий таклиф ва тавсиялар билдирди.


Бошқа янгиликлар
Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорлик тобора ривожланмоқда
531
27.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_36b54f2b28999610ababf55d.jpg)
Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди
604
20.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5c291a994950d6d476c1c625.jpg)
Президент Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди
2030
19.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01cbf5ea35eaf722963c1dcc.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси Латвия Республикаси Сеймига ташриф буюрди
342
18.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3e723a0064aa70e40a6aafac.jpg)
Ҳисоб палатаси INTOSAIнинг Давлат қарзи бўйича ишчи гуруҳига аъзо бўлди
786
26.06.2026