26.12.2025
Туркия Ҳисоб суди томонидан рискларни бошқариш мавзусида онлайн ўқув тренинглари ўтказилди
2025 йилнинг 23–25 декабрь кунлари Туркия Республикаси Ҳисоб суди (Олий аудит органи) томонидан “Олий аудит органларида рискларни бошқариш: Туркия Ҳисоб судининг тажрибаси” мавзусида онлайн форматда ўқув тренинглар ташкил этилди.
Ўқув тадбирлари Олий аудит органларида рискларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, аудит жараёнларида замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда халқаро тажрибани ўрганишга қаратилди.
Дастур доирасида Туркия Ҳисоб судининг Аудитни режалаштириш ва ҳисоботлар департаменти раҳбари, доктор Аҳмет Танер ҳамда бош аудитор Мине Чакир томонидан маърузалар тақдим этилди.
Хусусан, машғулотлар давомида қуйидаги мавзуларга урғу берилди:
- Олий аудит органларида рискларни бошқаришнинг назарий асослари;
- Рискларни бошқариш ва ички назорат тизими;
- Рискларни бошқаришни аудитни режалаштириш жараёнига интеграция қилиш;
- Стратегик режалаштириш ва ташкилий даражада аудитни режалаштириш;
- Қайта кўриб чиқилган ISSAI 140 аудит стандарти асосида сифатни бошқариш ва риск-таҳлил;
- Туркия Ҳисоб суди амалиётида рискларни бошқариш бўйича илғор тажрибалар.
Шунингдек, ўқув тренинглари доирасида иштирокчилар билан интерактив мулоқот ўтказилиб, рискларни бошқариш соҳасида тўпланган амалий тажриба, мавжуд муаммолар ҳамда келгусидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
3 кун давом этган онлайн ўқув тренинглари якунида иштирокчилар Олий аудит органлари фаолиятида риск-таҳлил ёндашувларини жорий этиш, аудит сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро стандартлар асосида бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича янги амалий кўникмаларга эга бўлдилар.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9d2e8555e6cadb6b1e52c53e.png)
Бюджет ижроси назоратини кучайтириш бўйича йиғилиш
1611
10.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_176288dd274399c845598a28.jpg)
Ҳисоб палатаси аудити натижалари муҳокама қилинди: камчиликларни бартараф этиш ва тизимни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди
236
26.04.2026
Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
374
09.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dae02bdf9af049ba9d4d653e.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакиллари Минск шаҳридаги халқаро семинарда иштирок этди
103
02.06.2026
Уммон давлати делегациясининг ўтказилган халқаро конференция бўйича фикрлари
163
26.05.2026