Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

09.03.2026

Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Вугар Гулмаммадов бошчилигидаги делегация билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев қабул қилди.

Маълумот ўрнида: Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси – бюджет ва молиявий назорат бўйича давлатнинг Олий органи бўлиб, Миллий Мажлис (Парламент)га ҳисобдордир. 1999 йилда ташкил топган. Коллегиал бошқарув тизими асосида фаолият юритади.  


Учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар чуқур тарихий, маданий ва қардошлик ришталарига асослангани таъкидланди. Бугунги кунда икки давлат ўртасида стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.


Бу жараёнлар икки давлат раҳбарлари томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати ва кенг кўламли ислоҳотлар натижаси экани алоҳида айтилди.


Учрашувда икки мамлакат Олий аудит органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги куни ва истиқболлари кенг муҳокама қилинди. Озарбайжон Ҳисоб палатаси давлат молиявий назорати тизимини модернизация қилиш, турли аудит турларини ривожлантириш ва халқаро аудит стандартларини жорий этиш соҳасида катта тажрибага эга.


Маълумот ўрнида: Ўзбекистoн ва Oзарбайжoн Ҳисoб палаталари бир вақтнинг ўзида ИНТOСАИ, АЗOСАИ, ЭКOСАИ, МДҲ, Туркий тилли давлатлар Oлий аудит oрганлари кенгашига аъзo ҳисoбланади. Икки идoранинг делегациялари сўнгги пайтда Ҳиндистoн, Туркия ва Мисрда ўзаро учрашувлар ўтказган.


Томонлар давлат бюджети лойиҳаси аудити, давлат маблағлари ва мол-мулкини бошқаришда мувофиқлик аудити, таълим тизимидаги бошқарув аудити, ахборотлаштириш жараёнлари самарадорлигини баҳолаш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини молиявий таъминлаш аудити каби йўналишларда тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди ва фикр алмашди.


Озарбайжон Ҳисоб палатаси аудиторлари томонидан ушбу идоранинг фаолияти, ҳуқуқий асослари, унинг олдида турган мақсад ва вазифалари ҳамда аудит надбирлари йўналишлари, давлат аудити объектлари ва молиявий назорат кўлами бўйича тематик презентациялар тақдим этилди.


Ўз навбатида, Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторлари томонидан давлат бюджетини аудит қилиш ва назорат механизмлари, халқаро стандартларни аудит жараёнларига жорий қилиш, рақамли трансформация ва масофавий назоратни ташкил этиш мавзуларида презентациялар қилинди.


Учрашув доирасида икки идора ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат асосида Томонлар ташқи давлат аудити методологияси соҳасида тажриба алмашиш, ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва профессионал кўникмаларини ошириш, ҳужжатлар алмашиш ҳамда ўзаро маслаҳатлашувлар, қўшма илмий тадқиқотлар, параллел аудитлар ва вебинарлар ўтказишга келишиб олди.


Айниқса, Томонлар ўзаро келишув асосида жорий йил давомида иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қатор йўналишларда (тиббий суғурта жамғармаларининг дарoмадлари ва xаражатлари аудити, шoшилинч тиббий ёрдам xизматини ташкил этиш билан бoғлиқ фаoлият аудити, таълим тизимида аxбoрoт теxнoлoгияларининг самарадoрлиги аудити ва бошқалар) параллел аудитларини ўтказишга тайёр эканини баён қилди.


Озарбайжон делегацияси сўнг Ҳисоб палатасида фаолият юритаётган Масофавий назорат маркази фаолияти билан танишди ва рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди. Делегация аъзоларига давлат идoраларида риск-таҳлилларини амалга ошириш учун жoрий этилган "Масoфавий аудит" автoматлаштирилган аxбoрoт тизими тақдим этилди.


В. Гулмаммадов бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи икки давлат Олий аудит органлари ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.


img-0
img-1img-2