06.04.2026
Авиация бозорида устун мавқега эга бўлган авиакомпаниялар фаолияти аудити
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 октябрдаги Фармони талабларига мувофиқ “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Uzbekistan Helicopters” МЧЖларнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти мувофиқлик аудитидан ўтказилди.

Аудит жараёнида корпоратив бошқарув тизими, бизнес-режа ижроси, харажатлар ва молиявий амалиётлар ўрганилди.
“Uzbekistan Airways” АЖ уч йилда 16,9 млн нафар йўловчига (107,9 минг марта парвоз) ва “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ 930,4 минг нафар йўловчига (19,5 минг марта парвоз) хизмат кўрсатиб, ўриндиқларнинг ўртача бандлик даражаси мос равишда 85,1 ва 73 фоизни ташкил этган.
Аудит жараёнида жамиятларнинг иш фаолиятидаги айрим камчиликлар мавжудлиги қайд этилди. Жумладан:
- жамият маршрут тармоғида узоқ масофали рейслар улушининг чеклангани, “low-cost” сегмент имкониятларидан етарлича фойдаланилмагани, қўшимча хизматлар (анциллар) ҳиссасининг пастлиги, шунингдек Code Share ва Interline ҳамкорлик тармоғининг етарли даражада ривожланмаганлиги;
-Транспорт бозорида рақобат кучайгани сабабли жамиятнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш улуши 2025 йилда сезиларли даражада камайганлиги;
- ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмаган ва муҳокама қилиб борилмаган.
Аудит натижасида аниқланган камчиликлар ва жамиятларни тўла қувват билан ишлаш, рентабеллик даражасини ошириш мақсадида 24 та банддан иборат таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳусусан
-халқаро авиакомпаниялар билан тижорат шериклик (Interline, SPA, Code Share) келишувлари доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, глобал альянсга аъзо бўлиш ва “low-cost” имкониятларидан фойдаланиш орқали даромадларни ошириш;
- амалдаги рейс йўналишларини қайта кўриб чиқиш орқали флотнинг ўртача учиш соати, ҳаво кемаларидан фойдаланиш даражасини ва авиация иқтисодий самарадорлиги (ASK, RASK, CASK) кўрсаткичларини ошириш;
- Туризм қўмитаси билан биргаликда вертолётлар орқали туризм бозорида хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш, авиа хизматларни кенг тарғиб қилиш каби таклифлар илгари сурилди.
Аудитда аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ходимлар билан муҳокама ўтказилиб, келгусида камчиликларни бартараф этиш ҳамда олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, жамиятларни ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда “йўл харита”сини белгилаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатмалар юборилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ac2fde3e0cbb35d9dadc8c3d.jpg)
Хитой Бош аудитори Нанкинда таҳсил олаётган Ҳисоб палатаси ходимлари билан учрашди
1381
29.03.2026
Ҳисоб палатасида 20 та стратегик давлат корхоналари фаолияти самарадорлиги муҳокама қилинди
855
15.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_2708ff83c578c24465a7be60.jpg)
Давлат театрлари фаолияти аудити
986
16.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ee8bfbdea2261719c8a8ba.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси Латвия Давлат аудит идорасига ташриф буюрди
423
19.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/27151d48-0f60-0f79-41a2-a45d0b89f967.jpg)
Тежамкорлик ва барқарорликни таъминлашга бағишланган семинар
2025
05.02.2025