20.04.2026
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “2026 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ ВА 2026 ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТНОМА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ХУЛОСАСИ ЮЗАСИДАН
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан “2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси экспертизаси ва 2026 йил учун Бюджетнома таҳлили амалга оширилди.

Қонун лойиҳаcи ва 2026 йил учун Бюджетномада “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидан келиб чиқиб, узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ўрта ва узоқ муддатдаги асосий мақсадлар белгиланган.
Қонун лойиҳасида 2026 йилдан бошлаб бюджет тақчиллиги консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатлари ҳамда унинг таркибига кирмайдиган Давлат дастурларини молиялаштириш учун депозитлар, бюджет ссудалари ва кредит линияларидаги маблағлар қолдиқлари инобатга олинган ҳолда ҳисобланиб, умумий фискал балансда акс эттирилган.
Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланган.
2026 йил учун 8 та вазирлик ва идораларнинг энг муҳим мақсадли индикаторлари бюджет дастурлари кесимида тасдиқлаш белгиланган.
Лойиҳада 2026 йилдан янги “Депутат ташаббуси” тизими жорий этилиши белгиланган ва бунда ҳар бир депутатга 3,3 млрд сўмдан маблағ режалаштирилган.
Амалга оширилган таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикасининг “2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2026 йилги Бюджетнома бўйича Хулоса тайёрланди.
Хулосани тайёрлаш жараёнида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, соҳалар бўйича мақсадлари, вазифалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилди.
Хулосада Қонун лойиҳаси ва бюджет солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича Ҳисоб палатаси томонидан жами 81 та таклиф ва тавсиялар берилди. Хусусан:
-давлат бюджети даромадлари прогнозини 1,2 трлн сўмга ошириш ҳамда лойиҳадан 1,2 трлн сўм бюджет харажатларини қисқартириш;
-Қонун лойиҳасида даромад турлари (12-модда 5-қисм) таркибига бошқа солиқ бўлмаган тўловларни киритиш;
-Солиқ тўловчиларга аслида тўланмаган қўшилган қиймат солиғи суммасини бюджетдан қайтариб олиш имкониятини чеклаш ва бунда ҚҚСни тўлов ҳолати тасдиқлангандагина келгусида уни қайтариш амалиётини жорий қилиш;
-Вазирликлар ва давлат идоралар томонидан ундириладиган солиқсиз тушумларнинг тўлиқ ҳисобланиши, ундирилиши ва давлат бюджетига ўтказилиши бўйича назорат механизми мавжуд эмаслиги сабабли, солиқсиз тушумлар ҳисобини юритиш бўйича масъул давлат органини белгилаш каби таклифлар шулар жумласидандир.
Таъкидлаш жоизки, бюджет қабул қилинишидаги муҳокамалар жараёнида Ҳисоб палатаси томонидан берилган бир қатор таклифлар ижобий қабул қилинди.
Жумладан, Давлат дастурларини молиялаштириш учун депозитлар ва ссудалар учун режалаштирилган 14,8 трлн сўмни республика харажатлари таркибидан чиқарилиб, умумий фискал балансда акс эттириш;
Ёки, Қонун лойиҳасининг 11-моддаси 3-хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тақчиллигига йўл қўйилмайди” бандини чиқариб ташлаш каби таклифлар тасдиқланган Қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Бошқа янгиликлар
Давлат харидлари соҳасида коррупция ва талон-торожликларнинг олдини олишда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига амалий ёрдам кўрсатиш ва ўзаро хамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
1593
30.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_648473e7593f44829e6ee848.png)
Ҳисоб палатаси “Рақамли давлат аудити бўйича энг яхши ташкилот” деб топилди
433
24.09.2026
Сунъий интеллект технологияларига бағишланган ўқув-амалий семинар
3029
15.12.2025
Cолиқсиз тушумларнинг бюджетга ҳисобга олиниши бўйича мувофиқлик аудити
936
07.04.2026
Давлат бюджети маблағларининг самарали сарфланиши устидан назорат ўрнатишга оид семинар
1166
23.02.2026