08.12.2025
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли Юртдошлар! Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси номидан давлатимиз рамзларидан бири — Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг қабул қилинганига 33 йил тўлиши муносабати билан барчангизни самимий табриклаймиз!

Мадҳиямизда мужассам бўлган юксак ғоя ва қадриятлар — Она Ватанга садоқат, миллий бирлик, фидойилик ва эзгу мақсадларга интилиш руҳи бизга улуғвор куч бағишлайди.
У нафақат давлатимиз мустақиллигининг тимсоли, балки халқимизнинг шарафли тарихи ва буюк келажакка бўлган қатъий ишончининг ифодасидир.
Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тараққиёт сари дадил қадамларимиз айнан шу Мадҳиямизда жаранглаган руҳ ва ғурурдан куч олади.
Биз, Ҳисоб палатаси жамоаси, давлатимиз ривожи, халқимиз фаровонлигига хизмат қилишда айнан шу улуғвор мақсадларга содиқ қоламиз.
Ушбу қутлуғ сана ҳар бир юртдошимиз қалбида Ватанга муҳаббат, мустақиллигимизни асраб-авайлаш, элимиз равнақи йўлида масъулият билан хизмат қилиш туйғуларини янада мустаҳкамласин.
Ватанимиз тинч, байроғимиз баланд, Мадҳиямиз жаранги доимо улуғ бўлсин!
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси
Бошқа янгиликлар
Алоқабанкда “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида ёшларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлик аудити
1481
05.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3cfdf32319ab0fe72ee0e735.jpg)
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очилмоқда
931
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_febc18d4b6f72531caabf8f9.jpg)
Покистонлик аудиторлар: “Рақамли давлат аудитида халқаро тажриба ва ўзаро фикр алмашиш муҳимдир.”
760
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_113bceb5093935cc3d2baa77.png)
Узлуксиз электрон хизматларни жорий қилиш бўйича халқаро виртуал семинар
1864
22.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01897bf9acd5acd91ed6bcac.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди
2850
29.07.2025