13.05.2026
ҲУДУДИЙ ИЖТИМОИЙ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАҲЛИЛИ НАТИЖАЛАРИ
Ҳисоб палатаси томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 2025 йил учун ҳудудий ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ижроси масофавий тарзда таҳлил қилинди.

2025 йилдаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича 5 та давлат дастури доирасида 9 066 та лойиҳа учун 32,2 трлн сўм ажратилган.
Ҳисоботларга кўра, дастурлар доирасида 28,1 трлн сўм (87%) ўзлаштирилган бўлиб, 28,6 трлн сўм (89%) молиялаштирилган ва 7 553 та объект фойдаланишга топширилган. Шу жумладан:
А) Ижтимоий соҳа йўналишида - 1 144 та умумтаълим ва ижод мактаби, 286 та боғча, 334 та тиббиёт муассасаси, 123 та олий таълим, илм-фан ва инновация ҳамда 178 та спорт ва маданият объектларида;
В) Муҳандислик-инфратузилмаси ва ободонлаштириш йўналишида - 259 та ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқлари, 31 та иссиқлик таъминоти, 2 399 та йўл инфратузилмаси, 3 та темир йўл транспорти ва метро, 1 123 та ирригация ва мелиорация тармоқлари ва иншоотлари, 951 та электр таъминотини яхшилаш, 6 та газ тармоқларини билан таъминлаш, 502 та туман (шаҳар) меъморий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш ҳамда 214 та бошқа объектларда қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари олиб борилиб фойдаланишга топширилган.
Аудит натижасида дастурлар ижроси билан боғлиқ бир қатор хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:
1. Дастурлар доирасида 250 та лойиҳа бўйича қуйидаги сабабларга асосан молиялаштириш очилмаган ва қурилиш ишлари бошланмаган:
-167 та объект бўйича экспертиза хулосалари олинмаган;
-60 та лойиҳада пудратчи (етказиб берувчи) аниқланмаган;
-14 та объектнинг лойиҳа-смета ҳужжати ишлаб чиқилмаган;
-6 та объект ҳокимликлар ва маҳаллий кенгашлар томонидан истиқболсиз деб топилган;
-3 та объект учун ер майдони тоифаси ўзгартирилмаган.
2. 2025 йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида бўлган йилдан-йилга ўтувчи 89 та объект 2026 йилги дастурда инобатга олинмаган.
3. Ҳисоботларда 2025 йилда 7 553 та объект фойдаланишга топширилгани кўрсатилган бўлиб, “Шаффоф қурилиш” платформасига 2 663 таси (режага нисбатан 36%) бўйича қабул қилиш далолатномалари киритилмаган.
Аудит жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларга қуйидаги таклиф ва тавсиялар берилди:
-Буюртмачи ташкилотлар билан қурилиши якунланмаган объектлар манзилли рўйҳатини қайта кўриб чиқиб, уларни 2026 йил ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш дастури доирасида якунлаш чораларини кўриш;
-Тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан дастурлар доирасида амалга оширилган лойиҳаларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда улар бўйича фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштиришни якунлаш, “Шаффоф қурилиш” ва “Капитал қўйилмалар” ахборот тизимларида тўлиқ акс эттирилишини таъминлаш;
-Вазирлик ва идоралар масъулиятини кескин ошириш мақсадида, дастурларни амалга оширишда белгиланган вазифалар ва муддатларга риоя этилишини баҳолаш бўйича автоматик рейтинг (KPI) тизимини жорий этиш;
Юқорида қайд этилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар Президент Администрациясига киритилди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга вазифалар белгиланди.

Бошқа янгиликлар
Бокуда бўлиб ўтган халқаро форумда Ҳисоб палатаси вакили иштирок этди
838
20.06.2026
Ҳисоб палатаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
986
19.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4403b13492a599acd1835253.jpg)
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида давлат молиявий назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди
1209
05.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_abbf61f017bbd50d4d7cab39.jpg)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар тингланди
2371
24.07.2025
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан мақсадли индикаторлар бажарилишини ўрганиш натижалари
1626
15.04.2026