20.06.2026
Бокуда бўлиб ўтган халқаро форумда Ҳисоб палатаси вакили иштирок этди
Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида 2026 йилнинг 16-19 июнь кунлари Ислом тараққиёт банкининг йиллик форуми бўлиб ўтди.
Ушбу форум доирасида Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси ташаббуси билан “Барқарор минтақавий интеграция учун рақамли давлат аудити” мавзусида халқаро тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2 нафар масъул ходими Ҳ. Джамалов ва Ж. Довуровлар иштирок этди.
Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Н. Содиқов рақамли трансформация давлат бошқаруви, давлат хизматлари ва ҳисобдорлик механизмларини такомиллаштиришда стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Тадбирда маълумотларни реал вақт режимида қайта ишлаш, хавфларни аниқроқ баҳолаш, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва аудит ресурсларидан самарали фойдаланиш аудит фаолияти сифатини янада ошириш имконини бериши айтилди.
Тадбир доирасида Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси аъзоси ходими, ИНТОСАИ профессионал баёнотлари форуми аъзоси Ҳ. Ҳусейнов томонидан “Барқарор минтақавий интеграция учун рақамли давлат аудити” мавзусида тақдимот ўтказилди.
Унда Озарбайжонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, рақамли даврда Олий аудит органлари олдида турган вазифалар, 2026–2030 йилларга мўлжалланган рақамлаштириш стратегияси ҳамда давлат аудитини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Озарбайжон, Хитой, Туркия, Покистон, Корея Республикаси ва Ўзбекистон Олий аудит органлари вакиллари иштирокида панель муҳокамалари бўлиб ўтди.
Унда давлат аудитида сунъий интеллект, катта маълумотлар таҳлили, рақамли аудит тизимлари ва ахборот платформаларини жорий этиш орқали аудит самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар рақамли аудит ва ахборот тизимларини қўллаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Амалга оширилган ташаббуслар, эришилган натижалар ва истиқболдаги ривожланиш йўналишлар бўйича тақдимотлар қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили Ҳ. Джамалов Ўзбекистонда давлат аудити соҳасида замонавий ислоҳотлар, рақамли аудитни ривожлантириш, ахборот тизимларидан фойдаланиш ва илғор тажрибалар алмашинувини кенгайтириш юзасидан тематик тақдимот қилди.
Хусусан, Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимининг фаолияти, хавфларни аниқлаш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш меҳанизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давлат аудити соҳасида рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, янги технологияларни қўллаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва олий аудит муассасалари ўртасида илғор тажрибалар алмашинувини янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d21edc83be03b6a146fc918c.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегацияси Латвия Президенти билан учрашди
372
18.08.2026
Давлат қарзи ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар ва инвестициялар бўйича амалий семинар
3313
16.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0209e740fd8485c962029a4d.jpg)
Қурилиш материаллари соҳасини ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди
761
25.06.2026
Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
1033
09.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ea4f56e0692d883955585ba1.jpg)
Байрам табриги
2835
10.11.2025