19.03.2026
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ҳурматли юртдошлар! Ҳисоб палатаси жамоаси номидан Сизларни Наврўз байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

Наврўз — табиат уйғониши, янги умидлар ва эзгу ниятлар байрами. Бу кун қалбларни поклайди, инсонларни меҳр-оқибат, бағрикенглик ва эзгу амалларга ундайди. Ҳар биримиз учун Наврўз янги имкониятлар, ижобий ўзгаришлар ва муваффақият сари очилган янги саҳифадир.
Ушбу улгув айёмда барча юртдошларимизга тинчлик, осойишталик, соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилаймиз. Юртимизда тинчлик, тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳити янада мустаҳкамланиб, ҳар бир хонодонга шодлик ва меҳр-муҳаббат олиб келсин.
Шунингдек, Наврўз байрами — халқимиз бой тарихий ва маданий меросини қадрлаш, авлодларимизни ватандўстлик ва эзгу қадриятлар руҳида тарбиялаш кунидир. Бу кунларда миллий анъана ва урф-одатларимизни ҳурмат қилиш, ўзаро меҳр-оқибатни кучайтириш ва жамиятимизда ижобий муҳит яратиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Ҳисоб палатаси жамоаси халқимиз фаровонлиги, давлатимиз тараққиёти ва молиявий барқарорлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларда фаол иштирок этади ва қўллаб-қувватлайди. Биз очиқлик, шаффофлик ва самарадорликни таъминлаш орқали юртимизнинг ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз.
Ушбу муборак байрам муносабати билан Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, янги муваффақиятлар тилаймиз. Наврўз байрамингиз хонодонга шодлик, қалбларингизга қувонч ва меҳр олиб келсин!
Наврўз байрами муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ca624ef97a77e573f046641.jpg)
Ўзбекистонда давлат аудити соҳаси учун янги авлод кадрларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади
1959
20.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8ee2d5c87b8e0c37004f3603.jpg)
Халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари аудити ўтказилди
322
06.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_290d60d01c00bee880ecad07.jpg)
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви
2111
28.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_dd022c70a6bc8065769722fa.jpg)
Ўзбекистон – Хитой Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви
2026
29.07.2025
Бокуда бўлиб ўтган халқаро форумда Ҳисоб палатаси вакили иштирок этди
838
20.06.2026