27.05.2025
Aксилкоррупция тармоғи халқаро тадбири бўлиб ўтди
Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан Aксилкоррупция тармоғи Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги 5-босқич Базавий ҳисоботига бағишланган халқаро тадбир бўлиб ўтди.

Унда доирасида Ўзбекистонда коррупсияга қарши ислоҳотларни янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Тадбирда Ҳисоб палатаси ҳам иштирок этди.
ИҲТТ томонидан тақдим этилган Истанбул ҳаракатлар режаси асосида Ўзбекистонда олиб борилаётган коррупцияга қарши ислоҳотлар таҳлил қилиниб, мавжуд ютуқлар билан бир қаторда, эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор йўналишлар ҳам кўрсатиб ўтилди.
Маълумот учун: 2024 йилда Ўзбекистонда ИҲТТнинг Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторинги ўтказилиб, мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори баҳоланган эди.
Мониторинг доирасида 9 та самарадорлик соҳаси, жумладан, давлат харидлари, суд ва прокуратура мустақиллиги, манфаатлар тўқнашуви, бизнесда ҳалоллик каби йўналишлар қамраб олинди.
Бу йилги тадбир доирасида ҳар бир йўналиш бўйича маҳаллий ва хорижий экспертлар ўртасида муҳокамалар бўлиб ўтди. Шунингдек, ИҲТТнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” тақдимот қилинди ва уни самарали амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_31b8131d0f85af086670a56b.jpg)
Венгрия давлати Олий Аудит органи вакили Кристоф Ковач: "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси — намунавий иш олиб бораётган аудит ташкилоти"
162
24.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7c2ad960197aca90a6300cc2.jpg)
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджет ижроси бўйича тақдимоти тингланди
1361
08.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b43949509c1dc7d3a9cb6c70.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
2800
20.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6141d32d988b3d25c4aaf9ce.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
1742
29.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f4f3b1571a3018a40ef3acd.jpg)
“Сунъий интеллект технологиялари давлат аудити соҳаси интеллектуал ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқади”
176
26.05.2026