03.07.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бюджет маблағларини сарфлаш борасида амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан вазирлик ва идораларда бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш масаласига устувор эътибор қаратилмоқда.

Шу боис, бюджет интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қўшма қарор қабул қилинган.
Унга мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг бюджет маблағлари доирасидаги харажатларини амалга ошириш устидан қатъий ва таъсирчан назоратни ўрнатиш белгиланган.
Ҳисоб палатасининг “Масофавий марказ” ААТ томонидан вазирлик ички назорат тузилмаларида аниқланаётган хавфлар бўйича тахлиллар доимий тарзда тақдим этиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 4 июль куни Ҳисоб палатаси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти ўртасида мувофиқлаштирувчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Ijro.gov.uz” электрон тизимига киритилган топшириқлар ижро ҳолати муҳокама қилинди.
Ҳисоб палатасининг ташаббуси билан, Вазирлик ҳузурида ташкил этилган “Ситуацион марказ”нинг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, уларни тизимли равишда жамлаш ва таҳлил этиш жараёнлари масалаларига урғу берилди.
Вазирликнинг ички аудит хизмати ривожлантириш дастурларининг самарадорлигини сифатли ва ҳаққоний баҳолаб бориш ҳамда натижаларининг Ҳисоб палатасининг “Давлат аудити” дастурига тўлиқ киритилишини таъминланиши айтилди.
Учрашув якунида харажатларни мақбуллаштириш, уларни соҳадаги бошқа зарур йўналишларга йўналтириш ҳамда тендер ўтказиш жараёнларида қонуний ва шаффоф ўтказилишини доимий назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3b98dc6e112c5d12b0144592.jpg)
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Аудиторлар палатасини 25 йиллик юбилейи билан табриклади
2867
13.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b53fec129b39ccc77cedde71.jpg)
Марказий банкда киберхавфсизлик муаммолари бўйича семинар бўлиб ўтди
1127
15.02.2026
Туркия Ҳисоб суди томонидан рискларни бошқариш мавзусида онлайн ўқув тренинглари ўтказилди
590
25.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9623634b7a56bd040278a664.jpg)
Давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини олдини олишга бағишланган йиғилиш
2608
21.08.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_492cf581b6fb26cb5f52c63e.jpg)
Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди
4716
15.12.2025