08.07.2025
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджет ижроси бўйича тақдимоти тингланди
Ҳисоб палатасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда 2025 йил I ярим йиллиги бюджет ижроси, назорат ишларини ташкил этилиши ва II ярим йилликдаги асосий вазифалар тўғрисида тақдимот қилинди.
Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида Вазирлик ва унинг таркибига кирувчи тизим ташкилотларида Ички аудит хизмати томонидан ўрганишлар ўтказилди ва тегишли маблағлар мақбуллаштирилди.
Вазирликнинг маълумотлар базаси Ҳисоб палатасининг “Масофавий аудит” ахборот тизимига интеграция қилинган. Ушбу тизим орқали Вазирлик фаолиятида юзага келадиган рисклар кўриб чиқилади ва Вазирликка бартараф этиш учун юборилади.
Ҳисоботда Ички аудит хизмати фаолияти сифатини баҳолаш ва ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.
Шу билан бирга, Вазирликда ташкил этилган “Ситуацион марказ” орқали тизим ташкилотлари молиявий фаолиятини масофадан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш бўйича режалар таъкидланди.
Ҳисоб палатаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назорат олиб бориш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d97c03bfd72f20e544d74f68.jpg)
Ҳисоб палатасининг фаолияти янги сифат босқичига чиқмоқда
4343
18.12.2025
Латвия Республикаси Давлат аудит идораси билан Ҳамкорлик келишуви имзоланди
512
03.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_f3af55ca1330c5b2fda58e9b.jpg)
Асосий куч ва эътибор шароити оғир туман ва маҳаллаларга қаратилади
1581
22.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c2643f9838d64ce8d5b16ca3.jpg)
Сенатда Словения Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди
838
21.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b43949509c1dc7d3a9cb6c70.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
3364
20.05.2025