21.08.2025
Давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини олдини олишга бағишланган йиғилиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлигида давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ва аффиланганлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида давлат буюртмачилари иштирокида кенг таркибдаги йиғилиш ўтказилди.

Унда Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, йирик давлат корхоналари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда давлат харидларининг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ва аффиланганлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалий чоралар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида давлат буюртмачилари учун янги йўриқномалар ва қоидалар тақдим этилди.
Ҳисоб палатаси томонидан давлат харидларида аниқланган манфаатлар тўқнашуви ва аффиланганлик ҳолатлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.
Шу билан бирга, Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган ушбу ҳолатлар давлат харидларидаги айрим камчиликлар ва ноаниқликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш учун тизимли чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.
Тадбир давомида давлат харидларининг шаффофлигини ошириш, коррупцияга қарши курашишда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва жараёнларни такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашилди.
Бу камчиликларнинг такрорланмаслиги учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилган янги ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича режалар тақдим этилди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/fbcf64f7-0444-c01a-bd7a-98fdaf65f692.jpg)
Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси асос солинганининг 30-йиллигига бағишланган тадбирлар
1777
16.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d17f97d1789f381415263b74.jpg)
Ўзбекистон Президенти Япония бизнеси билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди
1774
20.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ccfa3db3d276600090c5972.jpg)
БАЙРАМ ТАБРИГИ
1082
26.05.2026
Хитой Миллий аудит идораси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
2401
11.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_62ba9ea82783809349cbd37d.jpg)
Хитойда ШҲТга аъзо мамлакатлар ёш аудиторлари учун халқаро семинар бўлиб ўтди
2144
26.09.2025