Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

28.10.2025

Ҳисоб палатаси делегацияси ХХV ИНКОСАИда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев бошчилигидаги делегация 2025 йилнинг 27-31 октябрь кунлари Миср Араб Республикасининг Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган ХХV ИНТОСАИнинг конгресси – ИНКОСАИда иштирок этди.

Маълумот ўрнида: ИНТОСАИ – Олий аудит идораларининг халқаро ташкилоти бўлиб, автоном, мустақил ва сиёсий бўлмаган тузилма ҳисобланади. У ташқи давлат аудиторлари ҳамжамиятини бирлаштирувчи ташкилот саналади. ИНТОСАИ – БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ЭКОСОC) қошида “махсус консултатив мақом”га эга. Уч йилда бир маротаба ИНТОСАИ бутун дунёнинг Олий аудит идоралари иштирокида Конгресс – ИНКОСАИ ўтказади.


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ўз тарихида илк бор ИНТОСАИ Конгрессида иштирок этди. Унда 200 дан зиёд давлатлар Олий аудит органлари раҳбарлари ва халқаро тузилмалар делегациялари қатнашди. 


Конгресснинг тантанали очилишида Миср Араб Республикаси Бош вазири доктор Мустафа Мадбули иштирок этди. 


Кун тартибидан ИНТОСАИ Бошқарув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўрин олди. Тадбирда Австрия, Буюк Британия, Бразилия, Саудия Арабистони, Норвегия, Ҳиндистон ва Миср Олий аудит органлари раҳбарлари сўнгги 3 йилда амалга оширилган ишлар ва истиқболли режалар юзасидан ҳисобот берди. 


Шунингдек, ИНТОСАИнинг ҳудудий бўлинмалари – АЗОСАИ, ЕВРОСАИ, АРАБОСАИ, АФРОСАИ, КАРОСАИ, ПАСАИ томонидан чиқишлар қилинди. ИНТОСАИ Профессионал стандартлар, Салоҳиятни ошириш ва Тажриба алмашиш қўмиталари томонидан тематик тақдимотлар берилди. 


Конгресс доирасида ташқи экспертлар иштирокидаги муҳокама сессиялари ва ИНКОСАИ тематик мавзулар бўйича ишчи гуруҳлар йиғилишлари ҳам бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев ИНТОСАИ Бош котиби, Австрия Олий аудит органи раҳбари Маргит Кракер хоним билан учрашди. Учрашувда икки муассаса ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.


ИНТОСАИ билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ходимларини ИНТОСАИ ўқув дастурлари асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими кенгайтириш, хорижий тажриба асосида сертификатлаш амалиёти жорий этишга келишилди. 


Конгресс доирасида Ҳисоб палатаси делегацияси қатор муҳим икки томонлама учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда кейинги нашрда берилади.


img-0
img-1img-2