15.06.2025
Янги боб бошланди: Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ГСАИ Ташаббусига қўшилди.
ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси дастурининг расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси GSAI ташаббусига қўшилганлиги ҳақида мақола нашр этилди. Мақоланинг қисқача мазмуни қуйида келтирилмоқда.

Янги босқич: Ўзбекистон Ҳисоб палатаси Global SAI Accountability Initiative (GSAI) дастурига қўшилди
Жорий йилнинг март ойида IDI жамоаси Тошкентга ташриф буюрди ва бу ерда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаол ва ислоҳотларга очиқ жамоаси билан учрашди. Ушбу ташриф аввал танишув мақсадида амалга оширилган бўлса-да, тез орада у янада чуқурроқ ва стратегик мазмун касб этди: Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг GSAI (Олий аудит органларининг ҳисобдорлигини оширишга қаратилган халқаро ташаббус) дастурига расман қўшилиши бошланди.
Маълумот ўрнида: GSAI — Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган, INTOSAIнинг IDI (Халқаро Олий аудит органларнинг халқаро ривожланиш ташаббуси) ва INTOSAI-Donor Cooperation ҳамкорлигида амалга ошириладиган дастур бўлиб, ўтиш даврида фаолият юритувчи Олий аудит органларни аниқ, босқичма-босқич ва манзилли қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Ослодан Тошкентгача: Ҳамкорлик ривожи
GSAI дастурига Ўзбекистон Ҳисоб палатаси вакилларининг Норвегия Олий аудит идораси, Стортинг (Парламент) ва IDI бош қароргоҳига амалга оширган ташрифи орқали илк қадамлар қўйилди. Мазкур учрашувларда иштирок этиш натижасида Ҳисоб палатаси жамоаси халқаро тажриба билан яқиндан танишди, стратегик ривожланиш ва IDI ташаббусларига, хусусан, унинг GSAI дастурига қизиқиши янада ортди.
Кудрат Эримметов, Ҳисоб палатасининг бош инспектори, таъкидлашича: “Бошқа мамлакатларнинг Олий аудит орган вакиллари билан бир жойда бўлишимиз бизга келажакда нималарга эришиш мумкинлигини англатди. Жамоамиз ёш, ўзгаришларга очиқ ва янги билимлар ўрганишга тайёр.”
Бу ташрифдан сўнг, Ҳисоб палатаси Тошкентда ўтказилган GSAI’нинг 2-фаза семинарида мезбон сифатида иштирок этди. Шу орқали ташкилот GSAI дастурининг мақсад ва усулларини янада яқиндан англаш имконига эга бўлди.
Ёш, лекин катта мақсадлар сари интилувчи Олий аудит органи
Фақат сўнгги бир неча йил олдин ташкил этилган Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ўз олдига аудит салоҳиятини ривожлантириш, рақамлаштиришни кучайтириш ва институционал назоратни мустаҳкамлаш мақсадларини қўйган. IDI ташрифи чоғида ташкилот томонидан ривожланган рақамли платформа тақдим этилди. Бу тизим Ҳисоб палатаси ва давлат молиявий бошқарув тизими ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлайди ва масофадан туриб назорат ўтказиш имконини беради. Ушбу платформа минтақада илғор амалиётлардан бири бўлиши мумкин.
Назгул Албанова, IDI менежери ва GSAI раҳбари: “Ўзбекистон Ҳисоб палтаси аудит жараёнларини рақамлаштиришда ва молиявий маълумотлардан фойдаланишни кенгайтиришда салмоқли ютуқларга эришган. Шу билан бирга, аудит сифатини таъминлаш, стратегик бошқарув ва
манфаатдор томонлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ишларни жадал олиб бориш лозим”, деди у.
GSAI бу ерда ўзига хос ёндашув билан амалга ошади: бор имкониятлардан фойдаланиб, етишмаётган жиҳатларни ҳамкорлар орқали тўлдиради.
Келгуси қадамлар
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси энди GSAIнинг расмий иштирокчиси сифатида тан олинди ва дастур доирасида стратегик бошқарувни мустаҳкамлаш, натижадорликни ошириш ва ташкилотнинг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича иш олиб борилади. Бу жараёнда SAI PMF баҳолаши ўтказилади ва стратегик режа ишлаб чиқилади. Шунингдек, SPMR ташаббусининг янги босқичида ҳам қатнашилади, бу эса стратегик ва операцион режалаштириш, мониторинг ва ҳисобот бериш тизимини такомиллаштиради.
Бу жараёнда тажрибали халқаро ҳамкорлардан тўғридан-тўғри амалий ёрдам кўрсатилади. Бундай ҳамкорлик мамлакат даражасида ҳам қўллаб-қувватланмоқда, жумладан Молия вазирлиги томонидан.
Нега бу муҳим?
IDIning вазифаси — жамоатчилик ишончини орттиришга ёрдам бериш. GSAI айнан шуни кўзлайди: Олий аудит органларни қўллаб-қувватлаш, уларни мустақил, ишончли ва аҳамиятли институтларга айлантириш.
SECO вакили Мавзуна Шозодаева: “Олий аудит органлар давлат молиявий бошқарувини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бу бутун мамлакат макроиқтисодий тизими учун фойдали. Ушбу саъй-ҳаракатлар молиявий жавобгарликни оширади, шаффофликни таъминлайди ва яхши бошқарувни қўллаб-қувватлайди”, дейди у.
Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг GSAIга қўшилиши фақат янги аъзо қўшилиши эмас, балки Марказий Осиёда жавобгарликнинг келажагини мустаҳкамлаш сари ташланган муҳим қадамдир.
Мақоланинг ҳаволаси:
https://www.idi.no/news/bilateral-support/a-new-chapter-begins-sai-uzbekistan-joins-the-global-sai-accountability-initiative-gsai

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_36b54f2b28999610ababf55d.jpg)
Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларининг муҳокамаси
2453
20.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/7f8f3baf-f6f4-aa56-9c1a-0cedc39e389c.png)
Ҳисоб палатасининг 2024 йил якунлари бўйича брифинги
1138
13.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_21b102bf268798ed41c5cdfb.jpg)
Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
357
17.02.2026
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш бўйича аудит ўтказилди
136
08.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f533ad76fbab9b42affdb93.jpg)
Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи
1037
24.06.2025