28.08.2026
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ҳурматли ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси номидан Сизларни халқимиз ҳаётидаги энг улуғ ва азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!
Мустақиллик — бу, аввало, халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш, миллий қадриятларимиз ва буюк тарихимизга таянган ҳолда келажак сари дадил қадам ташлаш ҳуқуқидир.
Бугун Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий янгиланишлар мамлакатимизнинг салоҳиятини янада юксалтириб, халқимиз учун муносиб ҳаёт барпо этишга хизмат қилмоқда.
Мамлакатимиз тараққиётининг муҳим таянчларидан бири — давлат маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамият ва давлат олдидаги масъулиятни янада кучайтиришдир. Ҳисоб палатаси жамоаси ҳам ўз фаолияти орқали давлат молиявий ресурсларининг халқ манфаатларига хизмат қилиши, улардан самарали ва мақсадли фойдаланилишига муносиб ҳисса қўшишни ўзининг муҳим вазифаси деб билади.
Ушбу қутлуғ айёмда барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва хотиржамлик, хонадонларига файзу барака тилаймиз.
Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч, халқимиз фаровон бўлсин!
Янги Ўзбекистоннинг ёруғ келажаги йўлида барчамизга улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, Ҳисоб палатаси жамоаси

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_bfe30f197bbbcf993183b25e.jpg)
Ҳисоб палатаси вакили АҚШ Федерал резерв тизимининг халқаро ўқув семинарида иштирок этди
621
21.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7d181a9d778ddc8829570f58.jpg)
Бухоро вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
1782
02.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ac2fde3e0cbb35d9dadc8c3d.jpg)
Хитой Бош аудитори Нанкинда таҳсил олаётган Ҳисоб палатаси ходимлари билан учрашди
1382
29.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d9d2a8f0c6cc6276efcf7f65.jpg)
Етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш аудити
1129
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f5559118da150080de915c2.jpg)
Ҳисоб палатаси раҳбарияти вакили Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти этиб тайинланди
800
08.07.2026