03.07.2025
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди. Икки мамлакат етакчилари тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар.

Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар кўп қиррали ҳамкорлик барча даражаларда жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар.
Ташриф давомида Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғи қурилишига старт берилади ва мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчихонаси янги биноси очилади.
Парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар ва ҳудудлар даражасидаги амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Халқаро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмини йилига 1 миллиард долларга етказиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди.
Транспорт-коммуникация соҳасидаги шерикликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўрта йўлакни ривожлантиришда иштирок этиш лойиҳалари муҳокама қилинди. Ушбу йўлак орқали ташилаётган Ўзбекистон юклари ҳажми 25 фоизга - 1 миллион тоннадан зиёдга ошгани мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Мажлисда Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, транспорт, энергетика ва маданият вазирларининг музокаралар кун тартиби юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Сўнг Президентлар ОАВ вакиллари билан учрашувда музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирдилар.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_eaefb543b2f7ac687b3edf88.png)
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти учун бюджетдан ажратилган субсидияларнинг асослилиги бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари
859
08.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/122225bc-47cd-5f09-7621-568121163b37.jpg)
Сув хўжалиги вазирлигида ижро интизомига бағишланган семинар
1606
07.02.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d97c03bfd72f20e544d74f68.jpg)
Ҳисоб палатасининг фаолияти янги сифат босқичига чиқмоқда
4342
18.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d31b1f8758a3504711184324.jpg)
“ICT Week Uzbekistan 2025” ҳафталиги доирасида Ҳисоб палатаси эътироф этилди
3099
25.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_36b54f2b28999610ababf55d.jpg)
Бюджет интизомини таъминлашда давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди
2770
20.11.2025