04.02.2026
Рақамли пулларни ривожлантиришнинг иқтисодий имкониятларига бағишланган вебинар
Австриянинг Бирлашган Вена Институти (JVI) томонидан “JVI минтақасида рақамли пулларни ривожлантиришнинг иқтисодий имкониятларини таҳлил қилиш” мавзусида вебинар ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди.

Маълумот учун: Бирлашган Вена Институти минтақавий ўқув маркази бўлиб, Марказий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича давлат сектори ходимлари учун мўлжалланган. У 1992 йилда Австрия ҳукумати, Халқаро Валюта Жамғармаси ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган.
Вебинарда таъкидланганидек, рақамли пул воситаларининг пайдо бўлиши пулларнинг чиқарилиши ва сақланишини ўзгартирмоқда. Бу рақобат пул суверенитети ва сиёсати ҳамда молиявий барқарорлик учун фундаментал саволларни туғдиради.
Тадбирда рақамли пул воситаларининг сақланиши, марказий банк рақамли валюталари, стейблкойнлар (криптовалюта), токенланган депозитлар ва рақамли пулларнинг турли хил пайдо бўлаётган шакллари макромолиявий нуқтаи назардан муҳокама қилинди. Вебинар Европа Марказий банки, Халқаро валюта жамғармаси ҳамда Қозоғистон Миллий банки вакиллари томонидан ўтказилди.
Тадбирда JVI минтақасидаги мамлакатлар учун рақамли пул сиёсатининг фойда, хавф ва оқибатлари кўриб чиқилди. Экспертлар томонидан минтақадаги fintech (молиявий технологиялар) етакчи бўлган иқтисодиёт ўзининг рақамли активлар стратегиясини қандай ривожлантираётгани мисол тариқасида кўриб чиқилди.
Европа Марказий банки ва Халқаро валюта жамғармаси вакиллари JVI минтақаси ва ундан ташқаридаги иқтисодиётлар учун бевосита аҳамиятга эга бўлган тушунча ва хулосалар билан ўртоқлашди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5f9b7e07a9ac334169379d09.jpg)
Давлат аудити соҳасида янги таълим имкониятлари яратилмоқда
794
07.06.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b2f49ad92869913625dde407.jpg)
Халқаро конференция иштирокчилари Олимпия шаҳарчасидаги спорт тадбирларида иштирок этди
526
22.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6973b2a46c399c1a3c134856.jpg)
САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР
4371
18.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_de1975c2b06cad015982fdfa.png)
Янги боб бошланди: Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ГСАИ Ташаббусига қўшилди.
4000
15.06.2025
Туркия Ҳисоб суди томонидан рискларни бошқариш мавзусида онлайн ўқув тренинглари ўтказилди
1741
26.12.2025