15.07.2026
Мудофаа вазирлигида давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича муҳокама ўтказилди
Мудофаа вазирлигида давлат харидлари тизимида шаффофлик ва рақобат муҳитини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, “Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази” ДМ, Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар масъул ходимлари иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлашга оид Фармони ижроси, шунингдек Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идораларда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди.
Семинарда Ҳисоб палатаси, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, “Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази” ДМ вакиллари ўз ўқув ва амалий маърузалари билан иштирок этишди.
Семинарда республикамизда айрим соҳаларда бюджет ижроси жараёнларида амалиётда бюджет буюртмачилари томонидан йўл қўйилаётган:
- рақобатли харид турларидан фойдаланмасдан тўғридан-тўғри тузиш;
- манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари;
- солиқ ва йиғимлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги ҳамда суд қарорлари бўйича мажбуриятларини бажармаган етказиб берувчилар билан шартнома тузиш;
- давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиш;
- танлов ва тендерларда харид комиссиялари томонидан баҳолаш мезонларига риоя этмаслик каби ҳолатлар юзасидан муҳокамалар қилиниб, ўзаро фикр алмашилди.
Ушбу ўқув-семинар юқоридаги каби камчиликларга Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар томонидан давлат харидларини амалга оширишда йўл қўймаслик мақсадида ташкил этилган бўлиб, семинарнинг иккинчи қисми савол-жавоб форматида ўтди.
Семинардаги муҳокамаларда ҳарбий хизматчилар ва соҳадаги ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, давлат харидлари соҳасида рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича фикр ва таклифларини билдиришди.
Ўқув семинари давлат харидлари тизимида шаффофликни кучайтириш, масъул ходимларнинг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган муҳим тажриба майдончасига айланди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7c098013d043bb550d110d54.jpg)
“Давлат аудитининг мустақиллигини таъминлаш” мавзусида Қирғизистонда амалий семинар бўлиб ўтди
1846
08.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b802463fa079e7fe3e4fc61c.jpg)
Туркий давлатлар Олий аудит органлари ташкилоти (TURKSAI)га асос солинди
1672
23.11.2025
Рақамли тўловлар ва мобил банк хизматларида киберхавфсизлик бўйича семинар
2108
17.07.2025
Словения Ҳисоб суди расмий сайтида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси делегациясининг ташрифи ёритилди
602
24.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d97c03bfd72f20e544d74f68.jpg)
Ҳисоб палатасининг фаолияти янги сифат босқичига чиқмоқда
4342
18.12.2025