25.05.2026
Қирғизистонлик аудиторлар: “Тошкентдаги конференция янги даврни бошлаб беради”
Ўзбекистон пойтахтида Осиё Олий аудит органлари халқаро ташкилоти (АСОСАИ) платформасида ўтказилган халқаро конференция давлат молиявий назорати тизимини модернизация қилишда муҳим бурилиш нуқтаси бўлди.

Тадбир давомида замонавий аудитнинг бош стратегияси сифатида Big Data (катта ҳажмли маълумотлар) билан ишлаш, рақамли экотизимларни ривожлантириш ва сунъий интеллект (AI) алгоритмларини назорат жараёнларига жорий этиш масалалари марказий мавзуга айланди.
Конференцияда Қирғизистон Ҳисоб палатаси вакилларининг чиқишлари ҳам қатнашчиларида алохида таассурот уйғотди.
Хусусан, Қирғизистон Ҳисоб палатаси вакиллари Айбашов Мирлан ҳамда Асанканов Бакыт ўз мамлакатларида давлат бошқаруви ва аудит соҳасида қўлланилаётган ноёб рақамли ечимлар билан ўртоқлашдилар. Меҳмонлар томонидан тақдим этилган “Қирғизистон Республикаси давлат аудитида рақамли трансформация” мавзусидаги маърузаси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
“Бугунги шиддатли рақамлашиш даврида анъанавий текширув усуллари ўз аҳамиятини йўқотмоқда. AI-таҳлилга асосланган масофавий назорат нафақат вақтни тежайди, балки коррупция хавфларини олдиндан прогноз қилишда энг самарали қалқон ҳисобланади,” — дея таъкидлайди қирғизистонлик мутахассислар.
Аудиторлар Ўзбекистонда давлат аудити тизимини ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган изчил сиёсатни алоҳида эътироф этдилар. Таъкидландики, мазкур нуфузли тадбирнинг юқори савияда ташкил этилгани Ўзбекистоннинг нафақат минтақада, балки халқаро миқёсда рақамли аудит драйверига айланиб бораётганидан далолат беради.
АСОСАИ доирасидаги шерикликни мустаҳкамлаш, ёш кадрларнинг IT-кўникмаларини ошириш ва тизимли муаммоларни биргаликда таҳлил қилиш учун мазкур анжуман беқиёс платформа вазифасини ўтайди.
Сўзга чиққан меҳмонлар долзарб мавзуларнинг муҳокама қилиниши ва халқаро ҳамжамиятнинг бир нуқтага жамлангани учун ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.
Ўзбекистоннинг рақамли аудит йўналишидаги инновацион ташаббуслари бошқа давлатлар учун ҳам намуна сифатида хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

Бошқа янгиликлар
Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди
411
09.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_516fe5485af689d45a8a2b4d.jpg)
Рақамлаштириш орқали самарадорликка: Давлат корхоналарида янги босқич бошланди
2056
08.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d2bf14db6596240994e735b0.jpg)
Фанлар академияси ўтказилган самарадорлик аудити натижалари
270
10.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_917e73b3b80a3f68bc1183f9.jpg)
Ҳисоб палатаси ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда
2163
28.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_59f9fe201a2ae32278204101.png)
Латвия Олий аудит органи вакили Валентин Персанс ва Зане Винтере: Аудитни рақамлаштириш истиқболлари ҳақида
151
24.05.2026