16.03.2026
Давлат театрлари фаолияти аудити
Ҳисоб палатаси томонидан давлат театрлари билан таъминланганлик даражаси, кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ҳамда фаолият самарадорлиги масофавий аудитдан ўтказилди.

Маданият вазирлиги тизимида жами 41 та театр, шундан 16 та мусиқали драма, 12 та қўғирчоқ, 7 та драма ҳамда 2 тадан ёшлар, ёш томошабинлар ва театр-студиялари фаолият юритади.
Республикамизда 1 та театр ўртача 916 минг нафар аҳолига тўғри келса, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида (259 минг нафар), энг паст кўрсаткич Сурхондарё (1,4 млн нафар), Наманган (1,5 млн нафар) ва Қашқадарё (1,8 млн нафар) вилоятларига тўғри келади.
Аудитда жамиятда театр ўрни ва мавқеини ошириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишларини самарали йўлга қўйиш ҳамда ташриф буюрувчилар транспорт воситалари учун автотураргоҳлар ташкил этиши муҳимлилиги кўрсатиб берилди.
Шунингдек, театрлар ходимларини моддий рағбанлантириш орқали вакант штат бирликларини жозибадорлигин ошириш ҳамда ижодий ишлаб чиқариш самарадорлигини замон талаблари асосида ташкил этишда матбуот котиби ва PR хизмати мутахассислари таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, тизимдаги ходимларни хорижий давлатларда малака ошириши орқали яратилаётган асарлар сифати ва театр фаолияти самарадорлигининг ошишига ҳамда театр бошқарувининг такомиллашишига омиллардан бири эканлиги таҳлил қилинди.
Театрларда намойиш этилаётган спектакллар замонавий қайта саҳналаштириш ҳамда чекка ҳудудларда маданиятни тарғиб қилиш ҳамда аҳолининг маданий онгини ўстириш борасидаги ишлар ташкил этиш белгиланди.
Бунда, театрлар бошқарувида спектаклларни реклама қилиш ва томошабин сонини ошириш бўйича ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинди.
Аудит якуни бўйича Давлат театрлари самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_37e702064360a39ab333516b.jpg)
Тошкент вилоятидаги ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги аудитдан ўтказилди
1976
08.10.2025
Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳисоб палаталари ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
908
26.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b84f6e06edfef2d07bbc4eb4.jpg)
Ўзсаноатқурилишбанкда муаммоли кредит қарздорликлари таҳлили натижалар
858
01.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c2643f9838d64ce8d5b16ca3.jpg)
Сенатда Словения Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди
837
21.04.2026
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва қайта жиҳозлаш бўйича аудит ўтказилди
1301
08.04.2026