20.05.2025
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сонли Фармонига асосан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмаларининг назорат ва ижро интизомига масъул бўлган таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан, Ҳисоб палатаси томонидан Назорат инспекцияси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг 21 май куни вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг ижро интизоми бўлинмаси бошлиқлари учун “Ижро интизомини самарали ташкил этиш, “Ijro.gov.uz” электрон тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари видео-алоқа орқали иштирок этди.
Унда 100 дан ортиқ масъуллар бевосита ҳамда 500 га яқин вакил видео-алоқа орқали қатнашди.
Ўқув-амалий семинар жонли мулоқат форматида ўтказилди.
Семинар давомида барча масъуллар билан юзма-юз суҳбат бўлди. 2024 йилда амалга оширилган ишлар, аниқланган тизимли муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Бу борада масъул ижрочиларда юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш чоралари белгиланди.
Шунингдек, “Ijro.gov.uz” электрон тизимига сунъий интеллект имкониятларини жорий этиш, 10 га яқин давлат органларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш ҳамда тизимни тўлиқ модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7c098013d043bb550d110d54.jpg)
“Давлат аудитининг мустақиллигини таъминлаш” мавзусида Қирғизистонда амалий семинар бўлиб ўтди
1253
08.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/508114cc-8816-0920-e9a8-bf1ccde7c6ce.jpg)
Президентга молиявий назорат режалари бўйича ахборот берилди
1024
19.01.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/fbcf64f7-0444-c01a-bd7a-98fdaf65f692.jpg)
Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси асос солинганининг 30-йиллигига бағишланган тадбирлар
1006
16.01.2025
Cолиқсиз тушумларнинг бюджетга ҳисобга олиниши бўйича мувофиқлик аудити
138
07.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_0161eda03a9ac89d4dddf55e.jpg)
Ўзбекистон Президенти барқарор ривожланишни таъминлаш учун тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади
1964
11.12.2025