22.09.2025
Узлуксиз электрон хизматларни жорий қилиш бўйича халқаро виртуал семинар
Европа Олий аудит органлари ташкилоти (ЕВРОСАИ)нинг Ахборот технологиялари бўйича Ишчи гуруҳи томонидан “Узлуксиз электрон хизматларни жорий қилиш: катта муаммолар ва кичик ғалабалар” мавзусида халқаро виртуал семинар ташкил қилинди.

Семинарнинг асосий ташкилотчилари – Чехия ва Эстония Олий аудит органлари. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Ушбу семинар доирасида самарали ва фойдаланувчиларга қулай рақамли давлат хизматларини яратиш йўллари муҳокама қилинди. Унда электрон хизматларининг ривожланишини аудит қилиш ва қўллаб-қувватлашда Олий аудит органларининг етакчи ўрни ва тажрибалари муҳокама қилинди.
Тадбир аввалида Чехия Республикаси Олий аудит органи раиси Милослав Кала ва Эстония Бош аудитори, Ишчи гуруҳ раиси Янар Хольм узлуксиз электрон хизматларни жорий қилишда дуч келадиган асосий вазифа ва муаммоларга урғу берди.
Сўнг Европа Комиссияси вакили, Буюк Британия, Швейцария, Нидерландия, Словения, Руминия, Болгария ва Қатар Олий аудит органлари аудиторлари томонидан тақдимотлар берилди.
Самарали электрон хизматларини яратишнинг зарур шартларига оид панел муҳокамалар бўлиб ўтди. Университет бошқарувини такомиллаштириш ва мавжуд маълумотларнинг шаффофлик даражасини ошириш учун Интеграциялашган таълим регистридан (РЕИ) фойдаланишга оид ҳам презентация қилинди.
Шу билан бирга, давлат секторида электрон хизматларга ўтиш йўлида ахборот технологиялари аудитини ўтказишга бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтди.
Ушбу виртуал тадбир фикр алмашиш ва муаммоларни ҳал қилиш учун динамик форум шаклида ташкил қилинди.


Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_516fe5485af689d45a8a2b4d.jpg)
Рақамлаштириш орқали самарадорликка: Давлат корхоналарида янги босқич бошланди
3150
08.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_1ca624ef97a77e573f046641.jpg)
Ўзбекистонда давлат аудити соҳаси учун янги авлод кадрларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилади
1959
20.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c2643f9838d64ce8d5b16ca3.jpg)
Сенатда Словения Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди
837
21.04.2026
Хитой Миллий аудит идораси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди
2401
11.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_19ef958e33e7204b96fe2908.jpg)
Ҳисоб палатасининг 2024 йилги фаолияти бўйича ҳисоботи
3347
29.09.2025