Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

08.07.2026

Ҳисоб палатаси раҳбарияти вакили Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти этиб тайинланди

Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси биринчи ўринбосари Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов мамлакатимизда футзал спорт турини янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда соҳани замонавий бошқарув ёндашувлари асосида такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиши кутилмоқда.


Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович давлат бошқаруви ва молиявий назорат соҳасида кўп йиллик амалий тажрибага эга раҳбар сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда. Унинг билим ва тажрибаси Ўзбекистон футзал федерацияси фаолиятини янада такомиллаштириш, миллий футзални янги босқичга олиб чиқиш ҳамда халқаро майдондаги натижаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилади.


Ҳисоб палатаси жамоаси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқовични ушбу масъулиятли лавозимга тайинлангани билан самимий муборакбод этади ҳамда келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, юртимиз футзалининг равнақи йўлида янги ютуқлар тилайди.


img