11.12.2025
Венгрия Олий аудит органи аудиторлари томонидан Ҳисоб палатаси учун вебинар ўтказилди
Жорий йилнинг 10 декбрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси масъуллари Венгрия Давлат аудит идораси вакиллари томонидан ўтказилган онлайн тренингда иштирок этди.
Вебинар аввалида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С. Мирзаев Ўзбекистон ва Венгрия Олий аудит органлари ўртасидаги муносабатлар юқори даражада эканлигини таъкидлади. Ўзаро ҳамкорлик кун тартибидан ходимларнинг касбий малакасини ошириш масалалари ўрин олганлиги айтиб ўтилди.
Вебинарда “Марказий бюджетни режалаштириш ва ижро этиш билан боғлиқ Венгрия Давлат аудити идорасининг вазифалари” мавзусида тақдимот қилинди. Унда Венгрия Давлат аудити идорасининг вазифалари, фискал кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнини қўллаб-қувватловчи вазифалар ва бюджет жараёнларини мунтазам мониторинг қилиш, мониторинг таҳлиллари юзасидан маълумот берилди.
Сўнг марказий бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича хулоса бериш йўналишида муҳокамалар бўдиб ўтди. Венгриялик аудиторлар томонидан 2026-йилги марказий бюджет лойиҳасини кўриб чиқиш дастури ва бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича асосий хулосалар юзасидан маълумотлар берди.
Вебинар сўнгида “Мониторинг таҳлилидаги моделлар” мавзусидаги презентация тақдим қилинди. Унда йил охирига қадар даромадлар бюджет сметасининг 100 фоизига етиши учун солиқ тушумларини прогноз қилиш ва иш ҳақи билан боғлиқ солиқларнинг ривожланишини прогноз қилувчи модел муҳокама қилинди.
Вебинарда кўтарилган мавзулар ўз фаолиятини халқаро стандартларга мослаштираётган Ўзбекистон Ҳисоб палатаси учун муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_4be405c3ebc8066be568db85.jpg)
Президент: “Ҳар бир қарор, ҳар бир хизмат, ҳар бир жараён фақат инсон манфаатига хизмат қилиши зарур”
1878
27.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_7f533ad76fbab9b42affdb93.jpg)
Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи
1714
24.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_c2643f9838d64ce8d5b16ca3.jpg)
Сенатда Словения Аудит суди раиси билан учрашув бўлиб ўтди
838
21.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_ab2441d04b3efc532dcd0366.jpg)
Ташаббусли бюджет лойиҳалари самарадорлиги бўйича ўрганиш натижалари
864
12.07.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3406ac2ed61ac5f940eacfb5.jpg)
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши устидан мониторинг
2493
04.07.2025