14.04.2026
Сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда уларнинг харажатларини 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди
Ҳисоб палатаси томонидан Сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда уларнинг харажатларини 2024 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди.

Сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назорат Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилади.
“Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ сиёсий партиялар уставида назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳамда партияга аъзолик бадаллари, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳамда юридик шахслар ва фуқаролар томонидан бериладиган хайрия ёрдамлари ҳисобига амалга оширилади.
Сиёсий партияларнинг уставида назарда тутилган фаолиятни молиялаштириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори Қонунчилик палатаси томонидан ўтказилган охирги сайловда рўйхатга киритилган фуқаролар сонидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Ушбу маблағлар сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади.
Аудит жараёнида сиёсий партияларнинг даромадларини қонунчилик талабларига мувофиқ шаклланганлиги, маблағларни мақсадли сарфланганлиги ҳамда молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттирилганлиги баҳоланди.
Ҳисобот даврида маблағлар асосан:
-партияларнинг уставида белгиланган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ижро этувчи аппаратни сақлаш харажатларига;
-партия аъзоларини оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш ва кўргазмали тарғибот материалларни нашр этишга;
-конференция ва съездлар ўтказиш, партия фаолларини ўқитиш, семинар-тренинглар ўтказиш ва сайловларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларга йўналтирилган.
Аудит якунлари бўйича партияларнинг молиявий ҳисоботларида айрим даромадлар ва харажатлар нотўғри акс эттирилганлиги кўрсатиб ўтилди ҳамда аниқланган камчиликлар сиёсий партиялар томонидан бартараф этилиб, келгусида олдини олишга қаратилган чора тадбирлар режалари ишлаб чиқилди.
Аудит натижаси бўйича Сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этиш учун Ҳисоб палатасининг хулосалари тақдим этилди.

Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6ff194cead0d3100fbcc9df9.jpg)
ОТБ: “Oлий аудит органларини мустаҳкамлаш: Ўзбекистoндан сабoқлар”
1029
25.03.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_49d31b34666958746ba5309f.jpg)
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА ИРРИГАЦИЯ СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛИ
1263
11.05.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_fd463905e1e2ccceffe182b1.jpg)
Мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини янада мустаҳкамлашнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди
2558
16.01.2026
Ҳисоб палатасига Словения Республикаси Олий аудит органи делегацияси ташриф буюрди
823
25.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/3b8500b8-2324-1f8c-9477-f91fd4905391.jpg)
Ижро интизомига бағишланган тақдимот
1646
17.01.2025