08.09.2025
“Давлат аудитининг мустақиллигини таъминлаш” мавзусида Қирғизистонда амалий семинар бўлиб ўтди
2025 йилнинг 1-4 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикаси Ҳисоб палатаси мезбонлигида “Давлат аудитининг мустақиллигини таъминлаш” мавзусида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо мамлакатлар Олий аудит органлари вакиллари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Беларусь Олий аудит органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Тожикистон Республикаси Олий аудит органлари вакиллари ҳам семинарда масофавий (онлайн) форматда қатнашди.
Семинарда МДҲ маконида давлат молиявий назорат органларининг мустақиллиги қонуности хужжатлари билан таъминланганлиги, аудит ўтказишда мустақиллик принципига риоя қилиш борасида Россия Федерацияси, Беларусь ва Қирғизистон Республикаси аудиторлари томонидан тақдимот ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакиллари томонидан ҳам мамлактимизда ҳозирда давлат аудити соҳасида амалга оширилаётган трансформациялар ҳақида маълумотлар берилди. Ҳисоб палатасининг фаолият доираси, унинг олдида турган вазифалар, халқаро аудит стандартларини жорий йилиш борасида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ҳақида тақдимот қилинди.
Шунингдек, бугунги кунда ўтказилаётган аудит тадбирларида бюджет маблағларининг сарфланишини назорат қилишда рақамли технологияларидан фойдаланиш бўйича иштирокчилар томонидан ўзаро тажриба алмашилди.
Семинар якунида Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида рақамлаштириш орқали назорат тадбирларини ўтказиш жараёнини янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, МДҲ мамлакатларида бюджет маблағлари бошқаришда электрон ахборот тизимидан фойдаланиш юқори бўлганлиги сабабли жорий этилган ахборот технологияларни аудитдан ўтказиш тизимини ривожлантириш, бунда аудит ўтказиш бўйича профессионал IT мутахассисларни жалб этиши муҳимлигиги кўрсатиб ўтилди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_5785c42af1eef004a8853e95.png)
Ҳисоб палатаси ва АССА ташкилоти ўртасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
661
25.01.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_a878f4f21f8e0c30d3ed34f9.jpg)
Юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди
818
14.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_21b102bf268798ed41c5cdfb.jpg)
Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
356
17.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_e69671e1443f6ba46bb3b59c.jpg)
Президент томонидан Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча имкониятлар белгиланди
564
23.02.2026
Ҳисоб палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасини ўрганишга бағишланган иқтисодий ўқиш ўтказилди
1090
04.01.2026