Воқеалар

“IT аудити” мавзусидаги халқаро ўқув тренинги
ECOSAI — Жанубий ва Марказий Осиё минтақалари олий аудит органларининг минтақавий форуми доирасида Эрон Ислом Республикасининг Олий аудит идораси томонидан "Ахборот технологиялари соҳасида аудит" (“IT Audit") мавзусида онлайн тренинг курси ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди.
19 Январ 2022

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилиш юзасидан саволнома
Жорий йилнинг 15 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармони (ПФ-6314-сон) имзоланган эди. Унда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган САВОЛНОМА бўйича текшириш амалиёти жорий қилинган.
28 Декабр 2021

Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда олий аудит органларининг ўрни
Олий аудит органлари Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишда муҳим ўрин тутадилар. Улар ҳукуматга аудит асосидаги тавсиялар бериш орқали БРМ нинг амалга оширилишига ҳисса қўшадилар.
23 Декабр 2021

МДҲ давлатларида аудит стандартларини ривожлантириш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларда 2021-2023-йилларга мўлжалланган давлат молиявий назорати (аудити) стандартларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
20 Декабр 2021

JVI томонидан ташкил қилинган виртуал тадбирлар таҳлили
Австрия Республикасида фаолият юритаётган Бирлашган Вена институти (Joint Vienna Institute, JVI) давлат сектори ходимларининг касбий малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил қилади. Унинг бир қатор тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари ҳам иштирок этган.
17 Декабр 2021

Осиё ва Европадаги муддати ўтган кредитлар – сабаблари, оқибатлари ва уларнинг ечим стратегиялари
Австрия Республикасида фаолият юритаётган Бирлашган Вена институти (Joint Vienna Institute, JVI) томонидан “Осиё ва Европадаги муддати ўтган кредитлар – сабаблари, оқибатлари ва ечим стратегиялари” (“Nonperforming Loans in Asia and Europe—Causes, Impacts, and Resolution Strategies”) мавзусида илмий вебинар ташкил қилинди.
16 Декабр 2021

“Ижро интизоми” ибораси ҳақида
Бошқарувда энг кўп учрайдиган иборалардан бири бу "ижро интизоми".
13 Декабр 2021

Олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус Фармони билан Олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI) асосида республикада янги молиявий, самарадорлик, мувофиқлик ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудитнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва Ҳисоб палатасининг назорат тадбирларини ушбу стандартларга мувофиқ ўтказиш вазифаси юклатилган эди.
10 Декабр 2021

Ҳисоб палатаси INTOSAI ташкилотига қабул қилингалиги муносабати Бош котибдан табрик
Жорий йилнинг 23 ноябр куни Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI) Бошқарув Кенгашининг навбатдаги 75-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ушбу тузилмага тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган эди.
9 Декабр 2021

Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон Ҳисоб палаталари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Куни кеча Озарбайжон Республикасининг Олий аудит органи – Ҳисоб палатаси ташкил этилганининг 20 йиллиги нишонланди.
7 Декабр 2021
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
