Осиё Олий аудит органлари ташкилоти (АЗОСАИ)нинг 16-Ассамблеяси

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Осиё Олий аудит органлари ташкилоти (АЗОСАИ)нинг 16-Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси А. Бобоев бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

 

Ушбу нуфузли форматдаги Ассамблеянинг тантанали очилиш маросимида Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ҳам иштирок этди.

Ассамблея доирасида “Рақамли давлат инфратузилмаси ва гендер бўлиниши – инклюзивлик ва қулайлик масалалари” мавзусидаги 9-AЗОСAИ симпозиуми ҳам бўлиб ўтди. 

Ассамблея кун тартибига кўра, Ахборот технологиялари аудити ва маълумотлар таҳлили, Давлат корхоналари аудити, Регионал ва муниципал аудит бўйича АЗОСАИнинг Ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Ҳисоб палатаси раиси А. Бобоев Атроф-муҳит ва барқарор ривожланиш аудити амалиётини кенг тарғиб қилиш, Марказий Осиё сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларни биргаликда аудитдан ўтказиш, Орол денгизини сақлаб қолишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни молиялаштириш жараёнини аудитдан ўтказиш, АЗОСАИ ташкилотлари ўртасида ахборот технологиялари аудити бўйича тажриба алмашиш платформасини ривожлантиришга оид қатор ташаббусларни илгари сурди. 

Қолаверса, 2024-2027 йиллар учун АЗОСАИ Бошқарув Кенгашининг аъзоларини сайлаш процедураси бўлиб ўтди. Ассамблея якунлари бўйича Янги Деҳли Декларацияси қабул қилинди.

Шу билан бирга, А. Бобоев Ҳиндистон, Хитой, Япония, Корея, Саудия Арабистони, Қатар, Россия каби мамлакатлар Олий аудит органлари раҳбарлари ва расмий вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. 

 

Маълумот ўрнида: AЗОСAИ – Осиё Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти бўлиб, у 1979 йилда ташкил этилган. Таркибига 48 та мамлакат киради. Унинг мақсади – минтақавий ва глобал муаммолар аудити бўйича ҳукуматларга таҳлилий тавсиялар бериш, аъзо мамлакатлар орасида давлат аудити соҳасида билим ва тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларда иштирок этиш, аудиторларнинг малакасини ошириш. Ўзбекистон Ҳисоб палатаси 2022 йилда АЗОСАИ таркибига қўшилган.

27 Сентябр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея