Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида"ги ПҚ-3962-сонли қарори
Жамият хаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, давлат ҳокимиятининг барча бўғинларида ижро интизомининг зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларни «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига (кейинги ўринларда - «Ijro.gov.uz» тизими) уланиши таъминланди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси томонидан «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 800 дан ортиқ қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан тест режимида тизимли назорат олиб борилмоқда. Шу билан бирга, яратилган шароитларга қарамасдан, айрим вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро интизоми назоратини сифатли ва самарали ташкил қилиш, шунингдек, ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳанузгача талаб даражасида йўлга қўйилмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига риоя этиш масалаларида масъулиятсизлик ва расмиятчилик ҳолатлари учрамоқда, жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш борасидаги чоралар самарасизлигича қолмоқда, иш юритишнинг ички жараёнларини автоматлаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаяпти, шунингдек, ижро интизомига консерватив-буйруқбозлик билан ёндошилишига йўл қўйилмоқда. Ижро интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президента қарорлари ва топшириқларининг ижроси устидан назорат тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назорати амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Белгилансинки: Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назорат олиб борувчи, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизими бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади; Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ijro.gov.uz» тизимини доимий асосда техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштиришни таъминловчи ишчи орган ҳисобланади; Ўзбекистон Республикаси Президента Администрацияси тузилмалари махфийлик белгиси остидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари маълумотлар базасини юритиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш учун масъул; Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази оммавий ахборот воситаларида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро этилиши ҳақидаги жамоатчилик фикрини баҳолаб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини V-* мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари, Узбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратурасига ахборот киритиб бориш учун масъулдир.
10. Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 1 январга қадар Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари бўйича ижро интизомини назорат қилиш жараёнини, кейинчалик «Ijro.gov.uz» тизими билан интеграция қилган ҳолда, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини таъминласин.
11. Белгилансинки, адлия органлари маҳаллий ижро ҳокимияти органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тайёрланиши ва келишилишида амалий ёрдам кўрсатадилар.
12. Қуйидагиларга: Узбекистан Республикаси Бош вазири (Арипов), унинг ўринбосарлари (Раматов, Қучкоров, Холмуродов, Султанов, Отажонов, Абдуҳакимов, Мирзаев, Нарбаева), шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчисига (Абдуқодиров) - Узбекистан Республикаси Президента қарорлари ва топшириқларининг масъул вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан ишларнинг ташкил қилиниши учун; "Узбекистан Республикаси Президента Администрациям раҳбарига (Низомиддинов), Ўзбекистон Республикаси Президента маслаҳатчиларига - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ижро интизомини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг амалга оширилишида кўмаклашиш учун; Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига (Муродов) - вазирликлар, идоралар, махаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини самарали ижро этилиши юзасидан тегишли прокурор назоратининг таъминланиши, шунингдек, уларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда ва кечиктириб бажарган шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларининг кўрилиши учун; Ўзбекистон Республикаси Хисоб палатаси раисига (Икрамов) - вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомини тегишли даражада таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши учун; Узбекистан Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига (Садиков) - «Ijro.gov.uz» тизими ва «Jamoatfikri.uz» порталининг такомиллаштирилиши, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий асосда чоралар кўриб борилиши учун; Узбекистан Республикаси адлия вазирига Шавлетов) - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида топшириқлар ижросининг аниқ муддатлари белгиланиши, шунингдек, уларнинг аниқ ва равшан баён қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш учун; вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига - Ўзбекистон Республикаси Президента қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши, шунингдек, уларнинг ижро ҳолати тўғрисида маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
13. Узбекистан Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президента Администрациям Раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов ва Ўзбекистон Республикаси Президента маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
15. null
2. «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Президента Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу низомга мувофиқ «Ijro.gov.uz» тизими да доимий ишлашнинг ташкил қилинишини таъминласинлар.
3. Белгилансинки: 2019 йил 1 январдан бошлаб республика ва худудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишларни ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президента томонидан ўтказиладиган йитилишлар бундан мустасно, фақатгина «Ijro.gov.uz» тизимидаги мажлислар ва йигилишлар махсус марказлашган маълумотлар базасига ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги кўрсатилган қайдлар киритилганидан сўнг амалга оширилади; Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президента қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш борасида Узбекистон Республикаси Президента Администрацияси тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан яқиндан ҳамкорлик қилади; Ўзбекистон Республикаси Президента қарорлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари фақатгина Узбекистан Республикаси Президента рухсати билан Узбекистан Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг узайтирилади. Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан биргаликда мажлислар ва йиғилишларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидаги марказлашган маълумотлар базасида қайд этилмаган ҳолда ўтказилишига йўл қўйилмаслик юзасидан тизимли назоратни амалга оширади.
4. Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратурасига: вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Узбекистан Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг, аниқ амалий натижаларга эришилиши таъминланмасдан туриб, юзаки бажарилишига йўл қўймаслик; вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Узбекистан Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро ҳолати тўғрисида маълумотларнинг «Ijro.gov.uz» тизими орқали ўз вақтида тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш; Узбекистан Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро ҳолатини вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳар ойда муҳокама қилинишини таъминлаш ва Узбекистан Республикаси Президента Администрациясига ахборот киритиб бориш; бюрократах тўсиқларни ва муаммоларни ҳал этиш муддатларининг чўзилиши ҳолатларини бартараф этиш орқали вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошка ташкилотлар га Узбекистан Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишида доимий равишда кўмаклашиб бориш вазифалари юклансин.
5. Узбекистан Республикаси Президента Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Узбекистан Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини тўлиқ ва ўз вақтида бажармаган, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизими орқали ижро ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўғри ва кечиктириб тақдим этган, буйруқбозликка ва масалалаларни ҳал этишда муддат бузилишига йўл қўйган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиб борсин; вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга «Ijro.gov.uz» тизими орқали Узбекистан Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижроси ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўгри ва кечиктириб тақдим этган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиб борсин. Белгилансинки, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тақдимномалари ва талаблари бажарилмаган тақдирда, тегишли материаллар жавобгарлик чораларини кўриш учун Узбекистон Республикаси Президента Администрациям ва Узбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ижроси юзасидан аҳоли, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назорати механизмининг амалга оширилишини таъминловчи «Jamoatfikri.uz» портал ининг ташкил эти лиши ва йўлга қўйилишини таъминласин.
7. «Ijro.gov.uz» тизими ва «Jamoatfikri.uz» порталининг ташкил этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш чора-тадбирларини молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги: икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президента Администрацияси тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини «Ijro.gov.uz» тизимига мониторинг режимида уланишини таъминласин; икки ой муддатда ҳар бир давлат органи ва ташкилотларида, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида мажлислар ва йигилишларни жисмоний иштироксиз масофадан ўтказиш имконини берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича таклифлар киритсин; 2018 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд электрон ҳужжатлар алмашинуви тизимларининг хатловдан ўтказилишини таъминласин; 2019 йил 1 январга қадар «Ijro.gov.uz» тизимида республика ва ҳудудлар даражасида ўтказиладиган мажлис ва йигилишлар марказлашган маълумотлар базасини яратсин ва йўлга қўйсин; 2019 йил 1 июлга қадар электрон ҳужжатлар алмашинуви тизимларини «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилиш мақсадида ягона талаблар, шунингдек, ушбу тизимнинг давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари билан мувофиқлаштириш бўйича интеграциявий шлюз ишлаб чиқилишини таъминласин.
9. 2019 йил 1 январдан бошлаб: давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини махсус журнал ва ҳисоб варақаларида рўйхатга олиш тартиби; қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президента ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича ҳисоб картотекаларининг қоғоз шаклида расмийлаштирилиши ва юритилиши бекор қилинсин.
20 Феврал 2019
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |