Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларда фаол қатнашиб келмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари маблағларининг тўлиқ ундирилиши юзасидан ўрганишлар ва бюджет даромадларини кўпайтириш бўйича захираларни аниқлаш ва сафарбар қилиш борасида назорат ва таҳлилий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Амалга оширилган ишларда аниқланган тизимли хатоликларни бартараф этиш ва келгусида ушбу камчиликларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида тегишли таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фаол қатнашди.
Жумладан, бюджет даромадлари лойиҳасини шакллантиришда 12 та йирик солиқ тўловчи вазирлик (идора)лар билан ҳисоб-китоблар амалга оширилди ва 2019 йилги бюджет даромадлари лойиҳасига тегишли ўзгартиришларни киритилди.
Солиқ қонунчилигини ишлаб чиқиш жараёнида, ўтказилган ўрганиш тадбирларидан келиб чиққан ҳолда солиқ солиш тизимида мавжуд тизимли камчиликларни бартараф этиш ва соҳани ривожлантириш борасида 10 дан зиёд таклифлар киритилди.
Ҳисоб палатаси томонидан киритилган таклифлар асосида умумий овқатланиш шахобчалари учун табақалашган солиқ ставкаларини жорий қилиниши, солиқ агенти томонидан жисмоний шахсларнинг даромадларидан тўланадиган даромад солиғининг ҳисобланиши ва тўланиши борасидаги ўзгаришлар киритилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида 11 та вилоятларда солиқ қонунчилиги концепциясини кенг тадбиқ этилиши борасида амалий ёрдам тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси билан белгилаб берилган йўналишлардан келиб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан:
2018 йил 24 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
2018 йил 26 декабрда Президентимизнинг ПҚ-4086-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ҳисоб палатасининг ишчи гуруҳи томонидан 2019 йилнинг 2-6 январь кунлари Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ташкилий тадбирлар амалга оширилди.
Шунингдек, Навоий вилоятида ўтказилган тадбирлар ишчи гуруҳи таркибида Ҳисоб палатаси ходими иштирок этди.
2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тизимига ўтган солиқ тўловчилар иштирокида ўқув семинарлари ташкил этилди (Жиззах вилоятида 536 та субъект, в Қашқадарё вилоятида 1224 субъект ва Навоий вилоятида 971 субъект).
Ўтказилган ўқув семинарлари давомида, солиқ тўловчилар солиқ солиш тартибининг янги шартлари, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари ҳамда солиқ ставкалари тўғрисида 280 дан ортиқ саволлар билан мурожаатлар қилишди.
Солиқ тўловчиларни қизиқтирган саволлар, мутахассислар томонидан аниқ корхоналар мисолида тушунтириб берилди.
Янги солиқ солиш тизимига ўтиш борасида солиқ тўловчиларга тарқатма материаллар (брошюра, буклет ва плакатлар) ва мултимедия роликлари тарқатилди.
Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тарғиботини кенг камраб олиш мақсадида, маҳаллий телеканалларда Ҳисоб палатасининг ишчи гуруҳи, солиқ ва молия органи ходимлари иштирокида тўғридан-тўғри телеэфирлар ташкил этилди.
Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни доимий равишда тарғибот этиш борасида барча ҳудудларда прокуратура, солиқ ва молия органлари ва банк муассасалари ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилди.
Такидлаб ўтиш жойизки, жорий йилнинг биринчи чораги давомида Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи томонидан Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тарғибот қилиш ишларини ташкил этиш борасида доимий амалий ёрдам кўрсатиб борилади.
8 Январ 2019
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |