Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси
Кўчирма
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бюджет соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
- Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;
- Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот бўйича ташқи аудит ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;
- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда банкларнинг бюджет тизими бюджетлари даромадлари ва харажатлари моддаларининг мақсадли ижросини бошланғич маълумотлар бўйича назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимлари ва ресурсларига кириш имкониятига эга бўлади;
- Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромад қисмининг ижроси юзасидан мониторинг ўтказади;
- бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади.
- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
96-модда. Бюджетнома
Бюджетнома — эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси давр учун ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутадиган ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари шакллантирилади.
Бюджетнома:
- мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз баҳосини;
- Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини;
- Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари жорий йилдаги ижросининг прогноз баҳосини;
- солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини;
- Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини;
- давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
- солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасига доир тушунтириш хатини ўз ичига олади.
Бюджетнома:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига — жорий йилнинг 15 сентябрига қадар киритилади;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари бўйича икки ҳафталик муддатда хулоса тақдим этади;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилади.
167-модда. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити ҳамда уни баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 апрелигача юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботга доир хулосани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади.
174-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назорати
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қуйидагиларни амалга оширади:
- макроиқтисодий кўрсаткичларни, бюджет-солиқ ва пул-кредит параметрларини шакллантириш жараёнларини, уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигига риоя этилишини тизимли ўрганиш;
- бюджет тизими бюджетларининг даромадларини шакллантириш ва маблағлари сарфланишини умумий, моддалар бўйича, тармоқлар ҳамда ҳудудлар кесимида назорат қилиш ва текшириш;
- давлат мақсадли дастурлари амалга оширилишининг тўлиқлиги ва самарадорлигини баҳолаш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларининг қонуний шакллантирилганлигини, мақсадли ҳамда самарали сарфланганлигини назорат қилиш ва текшириш;
- Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасида мақбул нисбатга эришишга доир таклифларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш;
- давлат активлари шакллантирилишини, улардан самарали ва мақсадли фойдаланилишини текшириш;
- даромад келтирувчи тармоқлар корхоналари фаолиятини бюджет тизими бюджетларига қўшимча тушумлар захираларини аниқлашга йўналтирилган тарзда таҳлил ва назорат қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси, Қишлоқларни қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари тушуми ва даромадларининг шакллантирилиши, уларнинг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан таҳлил ва назорат қилиш;
- валюта, экспорт ва импорт операциялари ўтказишнинг қонунийлигини, шунингдек бюджет тизими бюджетларига товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ва импортидан мажбурий тўловлар бўйича маблағлар тушумини назорат қилиш;
- мамлакат олтин-валюта захираларининг ўрни қайта тўлдирилиши ва улар билан амалга ошириладиган операциялар устидан назорат қилиш;
- ички ва ташқи активларни бошқариш бўйича ҳисоботлар ва баланс ҳисоб-китобларини таҳлил қилиш, маблағлар ва олтин-валюта захираларини чет эл банкларига ва бошқа банкларга жойлаштириш ҳамда қайта жойлаштиришнинг асосли ва самарали эканлигини назорат қилиш;
- давлат қарзини бошқариш самарадорлигини таҳлил қилиш, унга ўз вақтида хизмат кўрсатилиши устидан назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган чет эл кредитлари маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича предметли текширувлар ташкил этиш;
- давлат мулки реализация қилиниши билан боғлиқ масалаларни таҳлил қилиш ва улар бўйича назоратни таъминлаш;
- бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат қилишга доир вазифалар молия органлари, шу жумладан ғазначилик бўлинмалари томонидан бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилиш;
- давлат мулки улуши бўлган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини дивидендлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан текшириш.
1 Январ 2018
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея