Рақамли ҳукумат саммити

Мамлакатимизда aхборот коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги йилнинг энг муҳим тадбири “ICT WEEK UZBEKISTAN 2023” ҳафталиги доирасида “Рақамли ҳукумат – ҳукумат инсонлар учун” саммити ўтказилди.

Унда Ҳисоб палатасининг ҳам вакиллари иштирок этди.

Ушбу технологик саммитнинг мақсади соҳадаги янги илғор лойиҳаларни муҳокама қилиш, ўзаро тажриба алмашиш, рақамлаштириш йўналишидаги муаммолар ечимларини ишлаб чиқишдан иборат.

 

 

Тадбир доирасида йил давомида рақамлаштириш рейтингларида энг юқори кўрсаткичларга эришган ташкилотлар ҳамда ҳамкорлар турли номинациялар бўйича тақдирланди. 

 

Маълумот ўрнида: барча давлат идоралари, хўжалик ташкилотлари ва ҳокимликларнинг рақамлаштириш даражаси мунтазам равишда Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан баҳолаб борилади.   

 

Хусусан, “IT-лойиҳалар таҳлили бўйича ҳамкор” номинацияси бўйича Ҳисоб палатаси ғолиб деб топилди. Бу ғалаба сўнгги пайтда Ҳисоб палатасида рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг эътирофи, деб айтиш мумкин.

 

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ҳисоб палатаси томонидан онлайн ва масофавий таҳлиллар орқали давлат молиясининг ижроси устидан вертикал назорат олиб бориш имконига эга бўлган «Масофавий назорат» маркази ташкил этилди. Марказда 28 та давлат органлари ва ташкилотларининг 115 турдаги маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланган ҳолда солиштирма таҳлиллар ўтказиш имконияти яратилди. 

 

 

24 Октябр 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея