ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ ЭКОСАИ ЖУРНАЛИНИНГ НИГОҲИДА

Аввал хабар қилинганидек, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан барча давлат молиявий назорати тадбирларини рўйхатга олувчи «Давлат аудити» дастурий комплекси ишга тушурилган.

 

Ушбу дастур халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини ўзига жалб этди. 
 
2022 йилнинг июн ойида «Давлат аудити» дастурий комплекси ҳақида маълумот ЕВРОСАИ ташкилотининг Ахборот технологиялари бўйича ишчи гуруҳининг махсус бюллетенида (Эстонияда) нашр қилинган эди.
 
Ўтган йилнинг октябр ойида ушбу дастур ҳақида мақола Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти ИНТОСАИ томонидан нашр қилинадиган Давлат аудити халқаро журналида (International Journal of Government auditing) чоп этилган эди.


Энди ушбу дастурнинг фаолиятига доир мақола Иқтисодий ҳамкорлик ҳамжамияти олий аудит органлари ташкилоти ЭКОСАИ томонидан нашр қилинадиган ECOSAI Circular журналининг янги сонида чоп этилди.


Маълумот учун: Ушбу журнал Покистоннинг Исломобод шаҳрида йилига икки маротаба инглиз тилида нашр қилинади. У ЭКОСАИ ташкилотининг расмий нашри ҳисобланади.  

 

 

Журналнинг электрон шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. 

https://agp.gov.pk/SiteImage/Misc/files/ECOSAI-Circular-(Autumn_Spring)-Issue-2022-2023.pdf

 

 

19 Июн 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея