«Давлат аудити» электрон дастурий комплекси ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармонига асосан Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплекси ишга туширилди.

Дастурий комплексдан кўзланган устувор мақсад – бюджет ташкилотларидаги текширувларни тартибга солиш, назорат тадбирларининг самарадорлигини ошириш ва назорат жараёнларида инсон омилини камайтириш.

Жорий йилдан бошлаб, барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари мажбурий тартибда «Давлат аудити» дастурий комплексида рўйхатга олинади.

Бунда, назорат объекти раҳбари QR код орқали назорат тадбири асослилигини текшириш имкониятига эга бўлади.

«Давлат аудити» дастурий комплексида рўйхатга олинмаган назорат тадбирларини ўтказишга йўл қўйилмайди ва бундай назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади.

Жорий қилинган янги тизим орқали бюджет ташкилотларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, уларда қайта-қайта текширишлар ўтказиш ҳолатлари ҳамда фаолиятига асоссиз аралашувлар олди олинади.

Дастурий комплекснинг ишга туширилиши молиявий назорат органлари фаолиятини тартибга солиш, коррупцион омилларни олдини олиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда вертикал назорат тизимини ўрнатиш имконини яратади.

Бюджет ташкилотлари ўзларида ўтказилган давлат молиявий назорати тадбирлари юзасидан ёзма фикрларини «Давлат аудити» дастурий таъминотига киритиш ҳамда назорат тадбирлари якунларига баҳо бериш имкониятига эга бўлади. Бу эса назорат тадбирлари холислигини, текширувчиларнинг масъулиятини оширади.

Ҳисоб палатаси томонидан Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари учун дастурий комплексдан фойдаланиш юзасидан ўқув-семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.

 

https://davlatauditi.uz/

11 Феврал 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея