Олий назорат органларининг “рақамли етуклигини” ошириш

МДҲга аъзо мамлакатлар Олий назорат органлари раҳбарлари кенгаши вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш мақсадида онлайн семинар бўлиб ўтди. Тадбир Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси томонидан ташкил этилди.

Унда Стратегик ривожланиш департаменти директори ўринбосари Юлия Попкова “Россия Федерацияси Ҳисоб палатасининг рақамли етуклик даражасини ошириш” мавзусида маъруза ва тақдимот қилди.

 

Маъруза аввалида таъкидланганидек, бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларининг Олий назорат органлари давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш мақсадида туб ўзгаришлар (трансформация) босқичидан ўтмоқда.

Ушбу ўзгаришларнинг моҳияти “назоратдан стратегик аудитга” ва “ёпиқликдан очиқлик ва ҳисобдорликка” ўтишдан иборат. Бу эса, ўз навбатида, Ҳисоб палатанинг “рақамли етуклигини” тақозо этади.

 

 

 

“Рақамли етуклик” бутун ташкилот ва унинг таркибий бўлинмалари, таҳлилий ривожланиш даражаси ва маълумотлар сифати, ходимлар ва инфратузилмани баҳолаш имконини беради.

Ҳисоб палатасининг “рақамли етуклик” даражаси бир қанча асосий кўрсаткичлар бўйича баҳоланади:

1. Ташкилот маданияти (узлуксиз такомиллаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватловчи ташкилий маданият даражаси);

2. Кадрлар (ходимларнинг рақамли иқтисодиётда муваффақиятли ишлаши учун зарур кўникмаларга эгалиги);

3. Жараёнлар (реинжиниринг, жараёнларни оптималлаштириш усуллари, тежамкор ишлаб чиқариш, дизайн яратиш каби жараёнларни бошқариш);

4. Рақамли маҳсулотлар (мавжуд рақамли маҳсулотлар ва улар билан боғлиқ фаолиятни таҳлил қилиш. Бу эрда “маҳсулот” фойдаланувчининг эҳтиёж ва муаммоларига ечим маъносида келтирилган);

5. Таҳлил даражаси ва математик моделлардан фойдаланиш;

6. Маълумотлар (керакли маълумотларнинг реал вақт режимида зарур хавфсизлик даражасини таъминлаш; қарор қабул қилиш учун маълумотларнинг тўлиқлиги ва сифати);

7. Инфратузилма (замонавий рақамли инфратузилмага эга бўлиш ва барча турдаги мосламалар билан ишлаш).

 

 

Шунингдек, семинар ташкилотчилари томонидан Ҳисоб палата доирасида ҳар ойда рақамли етуклик даражасини ошириш бўйича учрашувлар ташкил этиш таклифи билдирилди. 

Уларда ходимлар рақамли етуклик бўйича ўзларининг илғор тажриба ва ишланмаларини тақдим этишлари мумкин бўлади. Ихтисослашган бўлимлар аудит ўтказиш бўйича янги ёндашувларни тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.

 

 

Бундай мақсадли иш олиб борилган тақдирда семинар ташкилотчилари томонидан бир йилдан сўнг рақамли ечим ва маҳсулотларни яратиш суръати бир неча баробар ортиши прогноз қилинди.

 

15 Феврал 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея