МДҲ давлатларида аудит стандартларини ривожлантириш

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларда 2021-2023-йилларга мўлжалланган давлат молиявий назорати (аудити) стандартларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор форматида ўтказилган ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг вакиллари ҳам иштирок этди.
 

Йиғилишда асосий эътибор олий назорат органларининг назорат ва эксперт-таҳлилий фаолиятини режалаштириш ва ўтказишда хавфларни таҳлил қилиш ёндашувини (risk-oriented approach) қўллаш масаласига қаратилди.
 

Мутахассислар МДҲ маконида фаолиятни режалаштиришда хавф-таҳлил тизимини тартибга солувчи қонунчилик базаси миллий даражада қандай ташкил этилганлигини ўрганиб чиқди.

 

 

Шунингдек, давлат аудити доирасига кирувчи соҳалар (йўналишлар) ҳам муҳокама қилинди.


Сўнг йиғилиш иштирокчилари келгуси ҳисобот йили учун аудит тадбирлари режасини тузиш мақсадида хавфларни баҳолаш учун асосий ахборот манбаларини кўриб чиқдилар.

 

 

Йиллик аудиторлик фаолиятини режалаштиришда қўлланиладиган хавфларни баҳолаш ёндашувининг таҳлилий мезонлари батафсил ўрганилди.


Тадбирда иштирок этган мутахассисларнинг хулосасига кўра, МДҲга аъзо давлатларнинг барча аудит органлари хавф-таҳлилни амалга ошириш учун зарур DATA-маълумотларни шакллантириш бўйича тегишли ваколатларга эга.

 

Йиғилишда тақдим қилинган тавсия ва маслаҳатлар мамлакатимизда ташкил қилинган давлат молиявий назорати тизимини илғор халқаро стандартларга мослаштиришда муҳим аҳамият касб этади.  

 

 

 

 

20 Декабр 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея