Осиё ва Европадаги муддати ўтган кредитлар – сабаблари, оқибатлари ва уларнинг ечим стратегиялари

Австрия Республикасида фаолият юритаётган Бирлашган Вена институти (Joint Vienna Institute, JVI) томонидан “Осиё ва Европадаги муддати ўтган кредитлар – сабаблари, оқибатлари ва ечим стратегиялари” (“Nonperforming Loans in Asia and Europe—Causes, Impacts, and Resolution Strategies”) мавзусида илмий вебинар ташкил қилинди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди. 

Вебинар Осиё тараққиёт банки ва Европа марказий банки томонидан амалга оширилган махсус илмий тадқиқотлар натижаларига бағишланди.  Унда Осиё ва Европада “муддати ўтган кредитлар” сонининг ошиши, сабаб ва оқибатлари ҳамда сиёсий ечимлари юзасидан асосий тушунчалар берилди. 

Вебинарда “муддати ўтган кредитлар” масаласини ҳал қилишга қаратилган экотизимни ривожлантириш, маълумотлар ассимметриясини бартараф этиш, молиявий бозор инфратузилмасини такомиллаштириш, қонунчилик базаси ва суд салоҳиятини ошириш мавзуларига урғу берилди. 

Сўнг соҳа экспертлари ва тадқиқотчилари томонидан “муддати ўтган кредитлар” эволюцияси ва бошқаруви масалалари муҳокама қилиниб, Марказий ва Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларига алоҳида фокус қаратилди. 

 

≈ ≈ ≈

Маълумот учун: 

Бирлашган Вена институти (Joint Vienna Institute) минтақавий ўқув марказ бўлиб, у Марказий, Шарқий ва Жанубий-Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларидаги давлат сектори ходимларини касбий билим ва малакасини оширишга қаратилган тадбирлар амалга оширади.


У 1992 йилда Австрия федерал молия вазирлиги, Австрия  Миллий банки, Халқаро Валюта Жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган. 

 

16 Декабр 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея