Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди

30 август куни Ҳисоб палатасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳисоб палатаси раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Турабов ва раис ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов сўзга чиқиб, барчани қутлуғ айём билан самимий табриклади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ҳисоб палатаси фаолиятида сезиларли ўзгаришлар рўй берди, энг асосийси замонавий тажриба
ва билимлар соҳага тадбиқ қилинмоқда.

Тадбир давомида Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ давлат хизматчилари қаторида Ҳисоб палатасида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ҳисоб палатаси жамоаси ҳамюртларимизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклайди. Уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда хонадонларига тинчлик - хотиржамлик, файзу - барака тилайди.

30 Август 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея