ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ 2019 ЙИЛДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТИНИ ТАШҚИ АУДИТ ВА БАҲОЛАШДАН ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 167-моддасига асосан Давлат бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди.

Бу йилги давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг ҳисоботларини ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказиш жараёни аввалги йиллардан фарқли равишда коронавирус пандемияси сабабли Республикада карантин жорий этилганлиги муносабати билан Молия вазирлиги ва Ғазначилиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар ўзаро солиштириш ва таҳлил орқали масофавий тарзда ўтказилди.

Аудит якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи бўйича Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси тайёрланди.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини ташқи аудити ва баҳолаш якунларига кўра Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджет ҳисоб рақамлари бўйича жами олинган даромадлари, амалга оширилган харажатлари ҳамда қолдиқ маблағлар миқдори тўлиқ акс эттирилмаган деб баҳоланди.

Жумладан, Хулосада давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот ва Давлат солиқ қўмитаси ҳисоботларидаги маълумотларни ўзаро мувофиқлаштириш, маълумотларга нисбатан аниқланган 31 та даромад тури бўйича 512,8 млн.сўмга кам, 26 та даромад тури бўйича эса 434,9 млн.сўмга кўп кўрсатилган даромадлар бўйича фарқ суммани бартараф этиш ҳамда 2020 йил 1 январь ҳолатига бюджет маблағлари бўйича иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича 27,6 млрд.сўм ва иш ҳақига ажратмалар бўйича 7,8 млрд.сўм, жами ортиқча кўрсатилган 35,4 млрд.сўм миқдоридаги кредитор қарздорликларни камайтириш тавсия этилди.

25 Май 2020

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея