09.01.2025
Бувайда ва Ёзёвон туманларида янги “ўсиш нуқталари” аниқланди
Ҳисоб палатаси томонидан Фарғона вилоятининг Бувайда ва Ёзёвон туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “ўсиш нуқталари” ва қўшимча имкониятлар таҳлил қилинди.
Ўрганишлар натижасида ҳар икки туманда саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат кўрсатиш, инвестицияларни жалб этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича катта салоҳият мавжудлиги аниқланди.
Хусусан, Бувайда туманида туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, эски боғ ва узумзорларни реконструкция қилиш, экспортбоп мева-сабзавот етиштириш, шоличилик ва қулупнайчиликни ривожлантириш, шунингдек, мебелчилик, темирчилик ва тикувчилик йўналишларида саноат марказларини ташкил этиш таклиф этилди.
Ёзёвон туманида эса “Марказий Фарғона” сув омбори атрофида экотуризм мажмуасини барпо этиш, йўл бўйи хизматларини кенгайтириш, лимончилик ва балиқчиликни ривожлантириш, махсус кичик саноат зонасини ташкил этиш ҳамда туман марказини реновация қилиш бўйича лойиҳалар белгиланди.
Шунингдек, туманларда мавжуд кичик саноат зоналари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўли бўйида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ҳамда ёшлар учун замонавий касбларга ўқитиш марказларини барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Аудит натижаларига кўра, 2027 йил якунига қадар Бувайдада 240 та, Ёзёвонда 317 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ҳар икки туманда жами 16 мингга яқин янги иш ўрни яратиш бўйича имкониятлар кўриб чиқилди.
Бунинг натижасида саноат ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини сезиларли ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга эришиш режалаштирилган.
Туманларда “Электрон ҳокимлик” ахборот тизимини жорий этиш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни онлайн мониторинг қилиш ва “хуфёна” иқтисодиётни аниқлаш имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳам таклифлар берилди.
Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди. Уларни мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_21b102bf268798ed41c5cdfb.jpg)
Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
1020
17.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_543f6630b5b23c41f10cff86.jpg)
Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат қилинди
280
24.08.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_677681865e7ae457868e1370.jpg)
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси аудиторлари Туркиядаги тренингларда иштирок этди
1935
06.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_216eddd218e25f8eaa1ee2b9.jpg)
Aксилкоррупция тармоғи халқаро тадбири бўлиб ўтди
1948
27.05.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_8ee2d5c87b8e0c37004f3603.jpg)
Халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари аудити ўтказилди
321
06.01.2025