01.10.2025
Қашқадарё вилоятида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг аудити
Ҳисоб палатаси томонидан 2023-2024 йилларда Қашқадарё вилоятининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг самарадорлиги аудитдан ўтказилди.

Аудит жараёнида маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва объектларни топшириш ва уларнинг самарадорлиги бўйича қатор тизимли ишлар амалга оширилган.
Шу билан бирга, айрим хато ва камчиликлар аниқланган.
Масалан, Давлат қабул ҳайъатларининг тегишли далолатномаларига кўра, фойдаланишга топширилган объектлар белгиланган тартибда фойдаланувчи ташкилотлар балансига топширилмаган.
Аудит жараёнида лойиҳаларни Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мослаштирилиши натижасида маблағларни мақбуллаштириш имконияти аниқланди.
Мавжуд техник назоратчилардан қурилиш объектларида техник назоратни олиб бориш ҳуқуқини берувчи мутахассис сертификатига эга бўлмасдан техник назорат олиб борилган. Амалдаги тартибга зид равишда битта техник назоратчига ўртача белгиланган нормативдан кўп (норматив бўйича 5 тадан 10 тагача) объектларда буюртмачи вазифаси берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сон қарорига асосан Кўкдала ва Чироқчи туманларида қурилган сув сақлаш иншоотлари аудит жараёнида жойига чиқиб ўрганилган. Аҳолига ичимлик суви тармоғи тортилмаганлиги (маблағ етишмаганлиги) сабабли улардан самарали фойдаланилмаётганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги ПҚ–271-сон қарорига асосан “Чироқчи” ЭИЗ учун 2022-2023 йилларда қурилган ичимлик ва оқова сув таъминоти объектлари электр тармоқларига уланмаганлиги сабабли бугунги кунга қадар фойдаланилмай келинмоқда.
Йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича Ҳисоб палатаси томонидан тегишли идораларга таклиф ва тавсиялар тақдим этилди.



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_402babd323ce71f3d26c3149.jpg)
Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегиясининг ижроси
1534
19.09.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_9d2e8555e6cadb6b1e52c53e.png)
Бюджет ижроси назоратини кучайтириш бўйича йиғилиш
1437
10.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_3b98dc6e112c5d12b0144592.jpg)
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Аудиторлар палатасини 25 йиллик юбилейи билан табриклади
2134
13.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_d17f97d1789f381415263b74.jpg)
Ўзбекистон Президенти Япония бизнеси билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди
916
20.12.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_b43949509c1dc7d3a9cb6c70.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
2688
20.05.2025