29.09.2025
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик
Муҳтарам Устоз ва Мураббийлар! Сизларни қутлуқ айём - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Айни пайтда мамлакатимизнинг давлат молиявий назорати тизимида, шунингдек, ушбу соҳа учун замон талаблари даражасида етук мутахассисларни тайёрлаётган олий ўқув юртларида кўплаб фахрий устозларимиз тинимсиз меҳнат қилиб келмоқда.
Давлатимиз молиявий соҳада сифат ва самарани таъминлашда Сизларга таянади. Сизлар чуқур билимингиз, ҳалол меҳнатингиз, салмоқли иш тажрибангиз билан соҳага файз ва маъно олиб кириб, барчамиз учун ибрат бўлиб келмоқдасиз.
Шунинг учун ҳам Устозларимизнинг жамиятимиздаги мақоми ва эҳтироми юксакдир.
Муҳтарам Устоз ва Мураббийлар!
Бутун билим ва тажрибангизни соҳамизнинг ривожи ва кадрларимизнинг салоҳияти учун бахшида этиб келаётган Сиз, азиз Устозларга, яна бир бор қалбимиз тубидан миннатдорлик билдирамиз.
Шарафли ва масъулиятли фаолиятингизга куч-қувват, янги зафарлар, оилангизга эса файзу барака тилаб қоламиз.
Шогирдларингиз Сизларга муносиб давомчилар бўлсин. Ҳамиша элимиз ардоғида бўлинг!
Юксак эҳтиром ила,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси



Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_01897bf9acd5acd91ed6bcac.jpg)
Ижро интизомини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар
1832
29.07.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_081857bdefd9270f506beed6.jpg)
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари муносабатлари тарихининг янги саҳифаси
2074
26.03.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_6e9deb64da5fe8d989543bbc.jpg)
Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини янги бинода давом эттирмоқда
1210
14.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_70e3a0fd263b61a431fdaa56.jpg)
Давлат аудити соҳасида янги таълим имкониятлари яратилмоқда
3078
08.06.2026
Хавфларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича семинар
2773
20.06.2025