Сайтнинг эски таҳририга ўтиш

Ўзб

12.09.2025

Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит идорасига илк ташриф

Жорий йилнинг 4–8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев бошчилигидаги делегация Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Миллий аудит идораси (Олий аудит органи)да амалий ташриф билан бўлди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – икки давлат Олий аудит органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ташқи аудит соҳасида тажриба алмашиш.


Бу Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раҳбариятининг Хитой Миллий аудит идорасига илк ташрифи ҳисобланади. Ташриф доирасида икки мамлакат Олий аудит органларининг кенгайтирилган делегациялари ўртасида расмийучрашувбўлибўтди.


Хитой Бош аудитори Хоу Каи учрашув аввалида икки идора ўртасида юқори даражада ўрнатилган муносабатлар ҳақида мамнуният билан сўз юритди.


Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 9-13 апрель кунлари Хоу Каи бошчилигидаги делегация юртимизда амалий ташриф билан бўлган эди. Ташриф давомида Хитой Миллий аудити идораси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган Меморандум имзоланган эди.


М. Абдуллаев Ўзбекистон ва Хитой халқлари ўртасидаги чуқур тарихий негизга эга анъанавий дўстлик муносабатларига тўхталиб, икки мамлакат ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик салоҳияти юқори эканлигини қайд этди. Сўнг М. Абдуллаев ҳозирда Ҳисоб палатасида амалга оширилаётган кенг кўламли трансформацион жараёнлар ҳақида батафсил маълумот берди.


Учрашув давомида делегациялар томонидан тайёрланган тақдимотлар ўтказилди. Тақдимотларда долзарб бўлган аудитнинг тематик йўналишларига эътибор қаратилди. Хусусан, аудитнинг халқаро стандартлар асосида ўтказилиши, айниқса масофавий усулда ўтказилиши, бугунги кунда долзарб бўлган экологик аудити ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш аудити, ахборот технологиялар аудити йўналишлари бўйича фикр алмашилди.


Икки мамлакат Олий аудит органлари ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, ташқи аудит методологиялари, ахборот технологиялари ва инновацион ечимлар соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш ва касбий ривожланишни рағбатлантириш бўйича ҳамкорликниизчил давом эттиришга келишди.


Шу билан бирга, икки идора ходимлар ўртасида ўзаро тажриба алмашинувларини йўлга қўйиш, аудит жараёнларини рақамлаштириш, сунъий интелект ва бошқа кўплаб муҳим бўлган йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришни таъкидлади.


Учрашув якунида Ўзбекистон ва Хитой Олий аудит органлари ўртасида 3 йилга мўлжалланган Амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди. Унга мувофиқ, фаолиятга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро алмашинуви, онлайн мулоқот, ўқув семинар ва тренинглар ўтказиш ва ўзаро ташрифлар орқали малака ошириш масалалари кўзда тутилган.


Қолаверса, аудит стандартлари, методологиялари, ахборот тизимлари, сунъий интеллект, Олий аудит органлари фаолиятини бошқариш ва унинг самарадорлигини баҳолаш механизмлари каби йўналишлар бўйича икки идора ўртасида профессионал даражадаги мулоқотни ривожлантиришга келишилди.

img-0
img-1img-2