28.07.2025
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг учрашуви
Жорий йилнинг 26-31 март кунлари Венгрия Давлат аудит идораси раиси Ласло Виндиш бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ташриф билан бўлган эди.

Икки томонлама ҳамкорликка 2024 йилда Будапешт шаҳрида асос солинган эди. Ушбу ташриф давомида Ўзбекистон ва Венгрия Олий аудит органлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланган эди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Венгрия Олий аудит органларининг Маслаҳатлашув кенгаши тузилиб, биринчи маслаҳатлашув учрашувини Самарқанд шаҳрида ўтказишга келишилган эди. Жорий йилнинг 28 март куни Самарқанд шаҳрида ушбу Маслаҳатлашув кенгашининг биринчи учрашуви тантанали бўлиб ўтган.
Ташриф якунида Ўзбекистон ва Венгрия Олий аудит органлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик бўйича амалий чора-тадбирлар режаси имзоланган эди.
Ушбу Чора-тадбирлар режаси доирасида 29 июль куни Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари Ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Унда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Профессионал ҳужжатлар, хусусан, аудит методологияси ва технологияларини ишлаб чиқиш бўйича стандартлар ва қўлланмаларнинг ўзаро алмашинуви ва онлайн маслаҳатлашувларга тўхталди.
Ўзбекистон – Венгрия Олий аудит органлари Маслаҳатлашув кенгашининг 2026 йилдаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларига урғу берилди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 3-чорагида Венгрия томонидан Марказий бюджет мониторинги ва Олий аудит органининг прогнозлаштириш таҳлилларига бағишланган вебинар ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Ҳисоб палатаси томонидан Олий аудит органининг рақамлаштириш, масофавий мониторинг ва хавфларни баҳолаш соҳасидаги тажрибаси юзасидан Венгрия томони учун вебинар ташкил қилишига келишилди.
Томонлар Чора-тадбирлар режасига мувофиқ ўзаро маслаҳатлашувларини давом эттирадилар.
Бошқа янгиликлар
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_23bd2c310afec0c1be6c4b8f.jpg)
Cиёсий партияларнинг 2025 йилдаги молиявий ҳисоблари аудити
432
15.04.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_21b102bf268798ed41c5cdfb.jpg)
Президентнинг Ўзбекистон халқига Рамазон табриги
483
17.02.2026
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_904fc7a9b80da744eac79b9e.jpg)
“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасига старт берилди
2654
30.11.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_de1975c2b06cad015982fdfa.png)
Янги боб бошланди: Ўзбекистон Ҳисоб палатаси ГСАИ Ташаббусига қўшилди.
3318
15.06.2025
![[object Object]](https://back.ach.gov.uz/media/view/file_176288dd274399c845598a28.jpg)
Ҳисоб палатаси аудити натижалари муҳокама қилинди: камчиликларни бартараф этиш ва тизимни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди
236
26.04.2026