Воқеалар
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши текширилди
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги ҳамда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунларига асосан, Ҳисоб палатаси сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширади.
20 Апрел 2021

ДАВЛАТ ТАШҚИ ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ НАЗОРАТ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА.
Охирги йилларда мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, кенг жамоатчилик эътиборида бўлган ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланиш масаласи бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб қолмоқда.
12 Апрел 2021

Ҳисоб палатасининг 2020 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси доирасида Ҳисоб палатасининг 2020 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.
7 Апрел 2021

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий молиявий назорати органлари раҳбарлари Кенгашига аъзо бўлди
2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар Стратегиясидаги устувор йўналишларига мувофиқ, мамлакатимизни халқаро муносабатлардаги ўрни ва ролини ошириш ҳамда халқаро нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида Ҳисоб палатаси томонидан халқаро ҳамкорлик борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Олий молиявий назорат органлари ҳалқаро ташкилотларига аъзо бўлиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.
26 Март 2021

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚИБРАЙ ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ТАБИИЙ ГАЗ НАЗОРАТИ ВА ҲИСОБИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ” ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Ҳисоб палатаси, газ таъминоти корхоналари ва «Ўзнефтгазинспекция» мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ вакиллари, давлат раҳбари Қарорида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини ўргандилар. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан «зангори ёқилғи»дан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Шуни таъкидлаш керакки, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 52,6 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, айни пайтда уларни 46,2 мингдан зиёд қисмига «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди. Уларнинг аксарияти аллақачон газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланди ва бу Қибрай тумани ҳудудида янги тўлов интизоми шаклланганлигини англатади.
24 Феврал 2021
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2021 йил учун назорат ишлари йиллик дастури тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатасининг 2021 йил учун назорат ишлари йиллик дастури тасдиқланди.
27 Январ 2021

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 594-сонли қарорига мувофиқ, республикада электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
4 Январ 2021

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ТАБИИЙ ГАЗ НАЗОРАТИ ВА ҲИСОБИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ” ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сонли қарорига мувофиқ, Ҳисоб палатаси томонидан электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларининг жорий этилиши ҳамда ҳисоб-китоблар ҳолати юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.
2 Декабр 2020
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ ВА КОРРУПЦИОН ҲОЛАТЛАРНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудда коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарувчи омиллар, молиявий интизом ва назоратни кучайтириш ҳамда бюджет даромад ва харажатлари натижадорлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари вилоят халқ депутатлари маҳаллий Кенгашида муҳокама қилинди.
25 Ноябр 2020
2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ ВА 2021 ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТНОМА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ХУЛОСАСИ ЮЗАСИДАН
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 96-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун Бюджетнома бўйича Хулосаси тайёрланди.
16 Ноябр 2020
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
