2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ ВА 2021 ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТНОМА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ХУЛОСАСИ ЮЗАСИДАН

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 96-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун Бюджетнома бўйича Хулосаси тайёрланди.

Хулосани тайёрлашда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, харажатлар таркибида улуши кўп бўлган соҳавий вазирликлар ҳамда бюджет даромадларида улуши юқори бўлган йирик солиқ тўловчи идоралар билан ҳамкорликда даромадлар ва харажатлар асосланганлигини бўйича таҳлиллар амалга оширилди.

Жумладан, Хулосада “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни бўйича амалдаги солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ҳамда давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш, шу билан бирга бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш юзасидан Қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш тавсия этилди.

16 Ноябр 2020

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея