Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи томонидан бюджет даромадларини кўпайтириш бўйича захираларни аниқлаш ва сафарбар қилиш бўйича Тошкент шаҳрида ўрганишлар ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, янги солиқ концепциясини амалга киритилиши натижасида Тошкент шаҳри бўйича 2019 йилда корхоналар ихтиёрида 2 трлн. 478 млрд.сўмдан ортиқ маблағ қолади. Табиийки, шу миқдордаги солиқ тўловлари бюджетга келиб тушмайди.

Бунинг ўрнини қоплаш учун, энг аввало янги солиқ режими бўйича солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини тўлиқ ҳисобга олиш, қўшимча даромад захираларини аниқлаб, бюджетга сафарбар қилиш чораларини кўриш лозим бўлади.

Тошкент шаҳар бўйича 2019 йил учун бюджет даромадлари прогнози 19 трлн. 807 млрд.сўм, маҳаллий бюджет даромадлари прогнози 3 трлн. 236 млрд.сўм қилиб белгиланган.

Бюджетга қўшимча даромадларни жалб қилиш манбалари 3 та йўналишга ажратилган ҳолда ўрганиб чиқилиши натижасида, ҳудудда фойдаланилмаётган заҳиралар мавжудлиги ва уларни тўлиқ сафарбар этиш орқали жорий йил учун тасдиқланган маҳаллий бюджет даромадлари прогнозини 1 трлн. 553 млрд. сўмга орттириб бажариш имконияти мавжудлиги маълум бўлди.

Жумладан:

- янги солиқ сиёсати концепциясини самарали амалга ошириш ва ўзгаришларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш ҳисобига 352 млрд.сўм;

- иқтисодий ислоҳотлар натижасида товар (иш, хизмат)лар реализацияси ҳажмининг кўпайиши эвазига 255 млрд.сўм;

- солиқ объектларини тўлиқ ҳисобга олиш ва солиқ базасини кенгайтириш, қўшимча заҳираларни сафарбар этиш орқали 955 млрд.сўм таъминлаш манбалари белгиланди.

Хусусан:

- жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер ва мол-мулк объектлари бўйича 167,1 млрд.сўм;

- тадбиркорлик фаолиятни амалга ошираётган фуқароларнинг солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши ҳисобига 12 млрд.сўм;

- бозорларга туташ ҳудудларда автомобилларни вақтинча тўхташ жойларини ташкил этиш ва расталарнинг бандлигини таъминлаш ҳисобига 6,9 млрд.сўм;

- савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида хронометраж кўздан кечириш тадбирларини самарали ўтказиб, нақд тушумни 2 баробарга оширилиши таъминланиши ҳисобига 85,3 млрд.сўм;

- солиқ қарздорлигини ундириш тадбирларини самарали ташкил этиш ҳисобига 102 млрд.сўм;

- солиқ тўловчиларнинг фаолияти юзасидан камерал назорат тадбирларини сифатли ташкил этиш ҳисобига 564 млрд.сўмдан ортиқ қўшимча даромадларни жалб қилиш имконияти мавжуддир.

Мазкур даромад манбаларини тўлиқ маҳаллий бюджетга жалб қилиш бўйича 26 та банддан иборат аниқ чора-тадбирлар белгиланган ҳолда “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўтказилган ва кўрсатилган амалий ёрдамлар натижалари халқ депутатлари, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, солиқ, молия ва бошқа идоралар раҳбарлари, шунингдек Бизнес омбудсман вакиллари иштирокида кенг муҳокама қилинди.

Бюджетга қўшимча даромад манбаларини жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари томонидан маълумотлар берилди.

Жорий йил учун маҳаллий бюджетларга қўшимча манбаларни сафарбар этиш режа-топшириқларини ортиғи билан бажариш, шунингдек қўшимча манбалар ҳисобидан сарфланаётган маблағлар самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

25 Июн 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея