Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2018 йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари юзасидан ХУЛОСАСИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (кейинги ўринларда – Ҳисоб палатаси) 2018 йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари юзасидан хулосаси Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 96-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5147-сонли Фармонига асосан тайёрланди.
Хулоса тайёрланишида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бошқа қарорлари ҳамда топшириқларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилди, шунингдек назорат тадбирлари натижаларидан фойдаланилди.
10 Октябр 2017
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |